Ижтимоий-психологик тренинг


III - БОБ. БОЛАЛАРНИ зАРАРЛИ ОДАТЛАРДАН


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

III - БОБ. БОЛАЛАРНИ зАРАРЛИ ОДАТЛАРДАН
ҲИМОЯЛАШ МАВзУСИДАГИ ТРЕНИНГЛАРНИ
ЎТКАзИШ БЎЙИЧА ТРЕНЕРГА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
3.1. Тренинг давомида фойдаланиладиган
машқ ва ўйинлар
ТАНИШУВ ЎЙИНЛАРИ
Мақсад: Гуруҳ аъзолари ва тренинг иштирокчиларининг ўзаро та-
нишуви.
– Гуруҳда ишонч ва қўллаб қувватлаш муҳитини яратиш.
– Жамоа олдида чиқиб сўзлашга ўрганиш, ўзига ишончсизликни 
йўқотиш малакаларини шакллантириш.
Ҳар бир машқ тавсифи: 5-10 дақиқа. Танишув услуби, мавзу мақ-
садига мос равишда танланади, қисқа муддатда гуруҳни эркин фаол 
иштирок этишга ундайди. 
Исмлар тарихи ўйини
Тренинг иштирокчилари доира шаклида ўтириб, бошловчи кўрсат-
масига иштирокчилардан биттаси ўз исми ва исмининг тарихи ҳақи-
да қисқача фикр билдиради. Сўнгра ўнг ёки чап тарафига қараса ўша 
иштирокчи ҳам ўз фикрини давом эттиради Шу тариқа ўйин охирига-
ча давом этади. 
Бу машқда иштирокчиларнинг эркин фикр билдириши, ўз-ўзига 


78
муносабат, идрок қилиш, шахслараро чиниқиш, хотирани мустаҳкам-
лаш, эмоционал тангликнинг олдини олиш мақсадида хизмат қилиши 
мумкин.
“Исмлар - фазилатлар”
Бу ўйин гуруҳ иштирокчиларининг кайфиятини кўтариш, ишти-
рокчилар ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ташкил қилинади.
Ҳар бир иштирокчи бирон-бир исмнинг биринчи ҳарфи билан бош-
ланадиган шахснинг ижобий характер хусусияти, киши фазилати но-
мини айтиши лозим (Масалан, Рашид -ростгўйлик, Мурод -мардлик, 
Озода-покизалик, Лобар-латофатли, ва ҳоказо).
“Жуфтлик асосида танишув”
Иштирокчилар жуфт-жуфт бўлиб 10 минут давомида бир-бирларига 
ўзлари ҳақида маълумот берадилар. Кейин улардан бири иштирокчилар 
бир-бирларини таништиргунларига қадар давом этади.
АҲИЛЛАШТИРУВЧИ ЎЙИНЛАР

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling