Ижтимоий-психологик тренинг


Гуруҳ муҳокамаси «Тобеликни олдини олиш йўллари»


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Гуруҳ муҳокамаси «Тобеликни олдини олиш йўллари»
Тренер иштирокчиларга “Тобеликни келиб чиқишини ва авж оли-
шини қандай бартараф этиш мумкин?” саволи билан мурожаат қи-
лади. 
Тахминий жавоблар ва олдини олиш йўллари: Бўш вақтни тўғри 
ташкил қилиш (спорт билан шуғулланиш, санъат, тасвирий санъат 
в.б.), ахборот хавфсизлиги бўйича хабардорликни ошириш, соғлом 
турмуш тарзига амал қилиш.
Тренер барча жавобларни флипчатга ёзиб боради.
Мазкур жараёнда иштирокчиларнинг ўзлари тобеликни олдини 
олиш йўлларини аниқлашлари муҳим.
Тренер сўзи: «Келинглар биз энди зарарли одатларга ружу қўй-
сак нималардан маҳрум бўлишимизни кўриб чиқамиз?» Тренер «Пи-
рамида» да келтирилган ҳаётий муҳим бўлган тушунчаларни очиб 
беради. Кейин қизил маркер билан ҳар бир қаватни ўчириб чиқади. 
Навбат “Ҳаёт”га келганда тренер иштирокчиларнинг диққат эътибо-
рини инсон ҳаёти – энг олий қадрият эканлигига қаратади.
Муҳокама. Тренер иштирокчилардан ушбу мавзу юзасидан қан-
дай хулоса қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрайди.
Мавзу ижобий хулосалар билан якунланади.
Тренер хулосаси: мазкур семинар-тренинг орқали биз сизлар 
билан ҳаётнинг энг муҳим мазмунини пирамида орқали кўриб чиқ-
дик ва ўргандик. Семинар-тренинг давомида олган билимларингиз 
ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларингизни кенгайтиришга янада ёрдам 
беради.
3-сессия. Якуний қисм
«Яхши тилак» машғулоти
Машғулотнинг мақсади: иштирокчиларни руҳлантириш, улар нинг 
бир-бирларига бўлган самимий муносабатларини қўллаб-қувват-
лашдан иборат.


77
Тренернинг вазифаси: барча иштирокчиларни доира бўлиб туриб 
олишларини сўрайди. Тренер намуна кўрсатади. Тренер олдида тур-
ган иштирокчига юзланиб, кўзига қараб самимий тилак билдиради 
(иштирокчилар албатта бир-бирларига раҳмат ва самимий тилак ай-
тишлари керак). Кейин энг охирги иштирокчи тренерга яхши тилак 
билдириб ўйинга якун ясайди. 
Қайта алоқа. Тренер иштирокчиларнинг семинар-тренингдан 
кут ган кутилмаларини аниқлаш мақсадида иштирокчиларга ранг-
ли қоғозлардан тайёрланган меваларни тарқатади. Иштирокчилар 
қо ғозларга кутилмаларини, қандай янгиликларни олганликларини 
ёзишлари керак бўлади. Кейин ҳар бир иштирокчи “Кутилмалар да-
рахти”нинг олдидаги корзинкага, ёзганларини эшиттириб ёпишти-
ришлари керак бўлади. 
Тренер семинар-тренингга якун ясайди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling