Ижтимоий-психологик тренинг
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тренер учун
- Гуруҳларда ишлаш. «зарарли одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари»
- Тренер сўзи
“Пирамида” машғулоти
Тренер флипчатга учбурчак чизади (Пирамида) ва уни қаватларга бўлиб чиқади. Кейин тренер иштирокчилардан “Ҳаётда сиз учун энг қадрлиси нима?” деб сўрайди. Иштирокчилар ҳаётда қадрли деб ҳи- соблаганларини айтадилар: ҳаёт, пул, соғлиқ, оила в.б. Тренер учун: Тренер иштирокчилар томонидан билдирилган 75 фикр ларни пирамиданинг ичига қаватларга ёзиб боради. Бунда иш- ти рокчиларнинг ўзлари ҳаётда энг қадрлиси нима эканлигини ва қай си даражада бўлишини белгилашлари керак. Агар иштирокчи- лар то па олмасалар, унда тренер ҳаётда “Яшаш”нинг ўзи энг қадр- ли ҳисоб ланишини айтади. Пирамиданинг энг тепа қаватига “Ҳаёт” жойлаштирилади. Бу машғулот иштирокчиларда ҳаёт мазмуни, унинг энг муҳим бўлган тушунчаларни англаб олишларига ва ҳаёт тўғрисидаги тўғри қарашларни шаклланишига ёрдам беради. Гуруҳларда ишлаш. «зарарли одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари» Тренер иштирокчиларни 5 та гуруҳга бўлиб олади ва гуруҳларга флипчат ва маркерлар тарқатади. Кейин 4 та гуруҳга топшириқ бери- лади. Ҳар бир гуруҳга (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик ва компьютер) тобе бўлган одамнинг расмини чизиш таклиф қилинади. Бунда иштирокчилар тобеликнинг сабаби ва унинг салбий оқибатла- рига урғу беришлари керак бўлади. 5 чи гуруҳ тобе бўлмаган одамни тасвирлаб беради. Яъни соғлом турмуш тарзига амал қиладиган ва одатланган шахс тасвирланади. Гуруҳлар намойиши ўтказилгандан сўнг, тренер якуний хулоса- ларни беради. Эътибор беринг, ҳар бир гуруҳ намойишида зарарли одатларга тобе бўлишга сабаб булувчи омиллар ва уларнинг салбий оқибатлари бир-бирига жуда ўхшаш. Бешинчи гуруҳ намойиш эт- ган мавзу қолган гуруҳлардан ажралиб туради. Унда соғлом турмуш тарзига амал қилган одамнинг ҳаёти зарарли одатларга тобе бўлган одамнинг ҳаётидан кескин фарқланиши таққосланади. Бу машғулот иштирокчиларнинг мавзуни яхши тушунишларига, муаммонинг сабаби ва келтириб чиқарувчи салбий оқибатларини аниқлаштиришга ҳамда муаммони ечимини излаш кўникмасини ри- вожлантиришга ёрдам беради. Тренер сўзи: Ичкиликбозлик, кашандалик, гиёҳвандликка ружу қўйган одамнинг аҳволига нисбатан компьютерга тобе бўлиш жид- дий муаммога ўхшамаса-да, қуйида унинг салбий оқибатларини кўришимиз мумкин: • компьютер олдида кўп вақт бўлиш вақтни назорат қилаолмаслик; • агрессивлик; • ўз вақтида овқатланмаслик моддалар алмашинувини етишмас- лиги, ва нормал жисмоний ривожланишни бузилиши ҳамда тегишли касалликларни пайдо бўлиши; 76 • кўриш қобилиятини пасайиши, уйқусизлик, чарчаганлик, имму- нитетни пасайиши, аллергик холатлар; • умуртқа поғонасидаги муаммолар, бош оғриғи; • эмоционал етишмовчилик, шахсий гигиенага эътиборсизлик, компьютер йўқлигида депрессия ҳолатлари; • психологик ва жисмоний саломатлигига зарар етиши, ижтимоий яккаланиб қолиш, дарсларга бўлган беефарқлик. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling