Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Пушти ранг пуфак.
Кўзларингизни юминг ва тасаввур қилинг, сизни энг катта орзуин-
гиз рўёбга чиқди. Тасаввур қилинг, сиз уни пушти ранг пуфакка со-
лаяпсиз. Нима учун пушти ранг ? Чунки пушти ранг илиқлик ва са-
мимийлик билан ифодаланади. Юрагимизга тилаклардан бошқа яна 
нима яқин ?
Энди эса бу пуфакни қўйиб юбораётганингизни тасаввур қилинг. 
Уни тепага кўтарилишини ва осмонда сузиб юришини, сўнгра орзу-
ларингизни амалга ошиши учун коинотнинг қувватини ўзига тортиб 
олаётганини кузатинг.
Мақтовларини қабул қилиш
Босқичнинг мақсади иштирокчиларда мақтовлардан лаззатланиш 
ва уларга адекват жавоб қайтариш кўникмаларини ривожлантириш. 
“ Хушомадлар” машқи.
Машғулотнинг бориши: Иштирокчилардан ўзлари истаган гуруҳ 
аъзоларига мақтов сўзлар айтиши ва ундаги қайси сифатлар ёқиши 
ҳақида гапириш сўралади. Қуйидаги сўзлардан фойдаланиш тавсия 
этилади:
• Сенда менга ёқади...
• Сизда мендан кўра яхшироқ...
Мен сендан миннатдорман, чунки сен...
Энди эса гуруҳдошингизга сизни мақтовингизни ҳис этиши учун 
бироз танаффус қилинг.
Мақтовни эшитиш вақтида гуруҳдошингизга ишонинг ва қуйидаги 
тартибда уни сўзларини ичингизда қайтаринг:
• Унга мендаги ёқадиган...
• Менда уникига нисбатан яхшироқ бўлади...
• У мендан шунинг учун миннатдорки...
Мақтовлар келтириб чиқарган ёқимли ҳисларга эътиборингизни қа-
ратинг, улар ҳақида гуруҳдошингизга айтинг.
Муҳокама.
Мақтов сўзларини айтганингизда ёки эшитганингизда нималарни 
ҳис қилдингиз?
Одатда мақтовлар одамларга қандай таъсир қилади?


85
Улар сизга қандай таъсир қилди?
Сизни кутилмаганда мақташган ҳолатни эслайсизми?
Бу ҳақида эсласангиз нималарни ҳис этасиз? 
Ўзини – ўзи қўллаб – қувватлаш
Ўзини – ўзи қўллаб – қувватлаш методи когнитив хулқ-атвор психо-
терапиясида кенг қўлланилади. Баъзи тадқиқотчилар мижознинг ўзини 
– ўзи қўллаб-қувватлаши психолог ёки атрофдагиларникидан ҳам таъ-
сирлироқ деб кўрсатадилар. (Kanfer, Meichenbaum, 1979, 1997). Ушбу 
методнинг моҳияти шундаки, инсон бирор мақсадига эришганда ёки 
муаммони ечганда ўзига – ўзи ижобий ёки салбий установка беради. 
Методни қўллашнинг мураккаблиги шундаки, мижоз ўзига мос келувчи 
қувватловчи сўзларни ҳар доим ҳам тўғри танлай олмаслиги мумкин. 
Шунинг учун ҳам уни ролли ўйинлар, машқлар ёрдамида, психолог 
назорати остида мустаҳкамлаш зарур. Ўзини – ўзи қўллаб-қувватлаш 
ташқи нутқ орқали ичкига айланади ва мижозни ўзини – ўзи бошқари-
шининг одатий усулига айланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling