Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

2-сессия. Асосий қисм
Ақлий ҳужум. Тренер иштирокчиларга «Ахборот хавфсизли-
ги нима»? саволини беради. Тренер ҳамма жавоб вариантларини 
диққат билан эшитиб бўлгандан сўнг, иштирокчиларнинг фикрлари-
ни умумлаштириб, сизлар тўғри айтдиларингиз “Ахборот хавфсиз-
лиги бу – боланинг хавфдан ҳимояланиши яъни, психологик, жисмо-
ний ва маънавий саломатлигига тўғридан-тўғри зарар етказиши би-
лан боғлиқ холатдир.


74
Кичик маъруза “зарарли одатларга тобелик”
Тобелик – бу “идеал” реалликни қидириш билан боғлиқ бўлган 
ҳаётнинг ўзига хос алоҳида йўлидир. Тобелик деганда зарарли одат-
ларга ружу қўйишга муккасидан кетиш ва меъёрдан оғишни тушу-
ниш мумкин. Тобелик орқали инсон воқеликдаги ноқулайликлардан 
чекинади. Аммо, топилган янги сунъий воқелик инсоннинг саломат-
лиги ва ҳаётини издан чиқаради. Дастлаб ҳузур ва қониқиш ҳисси 
юзага келади, аммо бироз вақтдан сўнг янада кўпроқ куч ва вақт та-
лаб этилади ва бу инсоннинг бутун ҳаётини қамраб олади.
Тобеликнинг акси мустақиллик ва эркинлик ҳисобланади. Инсон 
учун эркинлик – мустақил фикрлаш ва тобеликка қарамлик ўртаси-
даги танловдир. Эркинлик танлови фақатгина мустақил фикрлаш ҳо-
латидагина бўлиши мумкин. Зарарли одатларга берилган инсонларда 
мустақиллик ва эркинликни ўрнини тобелик ва қарамлик эгаллаши 
хавфи юқори бўлади. 
Тренер иштирокчилардан қандай зарарли одатларни билишлари 
ҳақида сўрайди. Тренер жавобларни эшитгач, кейин “Компьютер ва 
интернетлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш тобеликми ёки зарарли 
одатларга кирадими?” саволи билан иштирокчиларга мурожаат қи-
лади. 
Тренер барча иштирокчиларга билдирган фикрлари учун миннат-
дорчилик билдиради ва кейинги машғулотга ўтади. 
Тренер сўзи: Зарарли одатлар саломатликнинг бузғунчиларидир. 
Зарарли одатлар деганда биз одатда, ичкиликбозлик, тамаки чекиш, 
гиёҳвандлик кабиларни тушунамиз. Аммо зарарли одатлар тушун-
часи бирмунча кенг бўлиб, ўз қаторига ўз вақтини тўғри ташкил эт-
маслик, дангасалик ва ишёқмаслик, ахлоқсизлик масалаларини ҳам 
киритишимиз мумкин. Айниқса бугунги кунда долзарб бўлган тур-
ли хил шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи компьютер 
ўйин лари, интернетларда мавжуд бўлган баъзи бир оммавий мадани-
ятни ўзлаштиришга ундовчи воситалар, вертуал оламда фаол бўлиш 
ва носоғлом турмуш тарзида яшаш билан чегараланиб қолиш каби 
одатларни ҳам олади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling