Ижтимоий-психологик тренинг
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Доира” машқи
- Масалан савол
“Бумеранг” методи (1,2,3,4-иловалар)
Мазкур интерфаол усулнинг мақсади иштирокчиларни фаоллашти- риш гуруҳ ва жамоада ишлашга йўналтирилган бўлиб, иштирокчилар- нинг турли мазмундаги мавзуларни ўрганишга ва яхши ўзлаштириши- га хизмат қилади. Тренер иштирокчиларнинг сонига қараб аудиторияни гуруҳларга бўлади: • ҳар бир гуруҳга мавзуга оид бўлган материаллар тарқатилади; • иштирокчилар 3 дақиқа ичида берилган ахборотларни ўқиб чиқа- дилар; • тренер иштирокчиларга берилган материалларни йиғиб олади; • ҳар бир иштирокчи ўзи танишиб чиққан ахборотини гуруҳ аъзо- ларига тушунтириб беради ва бир машғулот давомида иштирокчилар турли хил ахборотлар билан танишиб чиқади; • иштирокчилар топшириқларни бажариш пайтида, навбат билан ўқувчи ёки ўқитувчи ролида бўладилар; • топшириқ бажарилгандан сўнг тренинг барча гуруҳларга савол- ларни беради ва иштирокчилар ўз жавобларини оғзаки шаклда баён қилишлари мумкин. «Бумеранг» машқи хотирани мустаҳкамлаб, фикрни эркин ифода қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Шунинг билан тренер машқ- ни тугаллаб якуний ҳулоса қилади. “Доира” машқи Тренер иштирокчиларнинг барчасини доира бўлиб туриб олишла- рини сўрайди. Тренер қопга солинган ва мавзуга доир бўлган турли хил муаммоли саволларни иштирокчиларга тарқатади. Иштирокчи- лар қопча ичидан олган ўрама қоғозларни очиб ўқийдилар. Тайёр бўлган иштирокчилар доира бўлиб ўтирган ҳолатда низоли вазият- ларни ижобий ҳамда салбий ҳал этиш йўлларини айтиб беришлари керак бўлади. 63 Масалан савол: (Сизнинг болангиз компьютер қаршисида соатлаб вақтини ўтказади)? Жавоб: • ижобий ечим: боламга компьютердан тўғри фойдаланишни ўрга- таман. • салбий ечим: ўша заҳотиёқ компьютердан фойдаланишни таъ- қиқлаб қўяман. Бу машқни ўтказишдан асосий мақсад муаммоли ва низоли вазият- ларни ижобий хал этишга эришишдан иборат. Барча иштирокчилар вазиятларни кўрсатиб берганларидан сўнг, тре- нер АКТ фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонларини очиб бера- ди. Масалан: интернетнинг ижобий томони шундаки, ёшларимиз ин- тернет орқали ўз билимлари, дунёқарашларини кенгайтириш мақсади- да фойдаланадилар. Бир неча тилларни ўрганиш ва ўзини қизиқтирган саволларга тезлик билан жавоб топиш, ўз тенгдошлари билан мулоқот қилиш ҳамда интеллектуал салоҳияти ривожланишига хизмат қилувчи билимларни ўзлаштириш имкониятининг мавжудлиги туфайли бола- ларнинг билимини оширишга хизмат қилади. Бироқ, масаланинг иккинчи томони яъни, интернет ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш баробарида, онгини заҳарловчи манба сифатида ҳам таъсир ўтказаётгани ҳ еч кимга сир эмас. Айнан, турли хил ёт ғоялар, ахборот хуружлари, шафқатсизлик, зўравонлик каби ёшлар онгига зиён етказишга сабаб бўлувчи, порнографик, нар- комания, фоҳишабозликни тарғиб қилувчи дастурларнинг мавжудли- ги унинг салбий томони билан боғлиқ. Шунингдек, АКТ фойдаланилаётганда профилактика жуда муҳим. Болалар ва ўсмирларнинг компьютерда узоқ вақт ишлаши узоқни яхши кўра олмаслик хавфини оширади. Ўн ёшгача бўлган болалар экранга 15-20 дақиқадан кўп қара- ши мумкин эмас. Ўсмир болалар эса 2-3 соатдан ошиқ компьютер қаршисида вақт ўтказмаслиги тавсия этилади. Бу қоида нафақат болалар, балки ёши катталарга ҳам тааллуқли. АКТдан фойдаланилганда ва яқин масофага масалан, китобга, мони- торга қараганда кўз таранглашади. Демак, ҳар 20 дақиқада кўзга дам бериб туриш керак. Машқ тугагандан сўнг тренер иштирокчиларга болаларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш бўйича тавсияларни тарқатма материал си- фатида тарқатади. (5-илова) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling