Ижтимоий психологиянинг тадбиқий соҳалари


Никоҳ ва оила соҳасидаги тадбиқий тадқиқотлар


Download 42.02 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi42.02 Kb.
#1601612
1   2   3   4
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДБИҚИЙ СОҲАЛАРИ

10.2. Никоҳ ва оила соҳасидаги тадбиқий тадқиқотлар

Оила ва никоҳ ҳамма вақт ҳам гуманитар фанларни қизиқтириб келган соҳа. Айниқса, бу соҳанинг ижтимоий психология учун ўзига хослиги бор. Чунки, ижтимоий психология оилани ўзига хос ижтимоий гуруҳ сифатида текшириб, унда содир бўладиган барча руҳий жараёнларни ўрганади. Республикамизда сила ва никоҳ масалаларига эътиборнинг катталиги ҳисобга олиб, кўпчилик тадқиқотчилар ўз илмий изланишларини ана шу муаммоларга багишлаганлар (М.Мирхосилов, Г.Б.Шоумаров, В.Каримова, М.Расулева, С.Согинов, У.Маҳкамов ва бошқалар). Оилага бўлган илмий қизиқишнинг сабаблари аввало бу объектнинг ''нақдлиги" бўлса, иккинчи томондан, охирги йилларда, ҳаттоки бизнинг республикамизда ҳам ажралишларнинг кўпайганлиги, туғилишнннг шаҳар ва қишлоқларда бир текисда эмаслиги, ''муаммоли" оилаларнинг кўпайиб бораётганлиги, оила институтига ёшлар муносабатларининг ўзгариб бораётганлиги ва бошқалардир.


Умуман олганда, бизнинг худудимизда ҳам оила-никоҳ муносабатлари йил сайин ўзгариб бормоқда. Бу борада ўзгаришларга: 1) оиланинг жамият олдидаги функцияларининг ўзгариб бориши; 2) оила аъзолари сонининг ва туғилишнинг камайиши, мураккаб кўп оилали типдан, алоҳида мавжуд бўлган алоҳида оилалар типига айланиб бораётганлиги; 3) оилавий муносабатлар тизимида эр ва хотин функияларининг ўзгариб, оилавий роллар ҳақидаги ижтимоий тасаввурларнинг ўзгариб бораётганлиги; 4) иқтисодий инқирозларнинг оила аъзолари ўртасидаги муносабатларга таъсири; 5) аёллардаги репродуктив установкаларнинг ўзгариб бораётганлиги кабиларни киритиш мумкин. Бу айтиб ўтилган соҳалар Ўзбекистон шароитида шу яқин кунларда ишланиши керак бўлган муаммолар бўлиб, уларнинг ечимига кўра оилани режалаштириш, оилада болалар тарбияси, аёл ва эркаклар меҳнатига муносабат кабилар бўйича олимлар ўз фикрларини айтишлари керак.
Оила ва никоҳ борасида ўтказиладиган тадқикотларда жаҳон ва ҳамдўстликдаги давлатларда ўтказилган изланишлар, улардан олинган натижалар ва методикалардан фойдаланиш мумкин. Айниқса, Санкт-Петербург, Болтиқбўйи республикаларида оила масалаларига бағишланган тадқиқотлар кўплаб ўтказилган бўлиб, уларнинг тажрибасидан биз ҳам кенг фойдаланишимиз керак. Чунки бу худудларда рўй бераётган кўплаб ижтимоий жараёнлар, хусусан, оилавий муносабатлар борасидаги муаммолар бизнинг жумҳуриятимизга ҳам тааллуқлидир. Масалан, аёлларнинг ижтимоий меҳнатда бандлиги туфайли уларда оила, унда хотин кишининг ўрни, роли ҳақидаги тасаввурларнинг ўзгаришининг ўзи бутун психологияни қайта қурилишига сабаб бўлмоқда. Лекин, иккинчи томондан, демократия ва эркинлик шароитида йиллар давомида тақиқланиб келган эски кадриятларимиз, биринчи навбатда, диннинг ҳаётга кириб келиши, умуман оилавий муносабатларга шундай таъсир кўрсатмоқдаки, кўпчиликда ''энди аёл киши анъанавий ўз ўрнини эгаллармикин?" деган тасаввурлар ҳам пайдо бўлмоқда. Аммо, ҳозирги ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар шароитида моддий ишлаб чиқаришни хотин-қизларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам илмий тадқиқотлар одамлар онгидаги ана шундай қарама-қаршиликларнинг психологик ечимини топган ҳолда оила ва никоҳ тизимига психологик ёрдам кўрсатиши зарур. Шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида ''оила хизмати" шоҳобчаларини ташкил этиш зарурки, улар бир томондан, оила ва никоқ борасидаги илмий муаммоларни тадқиқ қилиб, уларни ҳаётга тадбиқ қилса, иккинчи томондан, ёшларга, оиласиз одамларга, зиддиятли оилаларга бевосита психологик хизматлар кўрсатиши керак.
Оилавий муносабатлар соҳасидаги алоҳида тадбиқий тармоқ бу ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашдир. Бу иш бизнинг ўлкамизда ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, янгилик билан эскилик қарама-қарши келаётган шароитларда айниқса муҳимдир. Ўсмирлик ва ўспиринлик йилларида шаклланадиган аттракция ҳодисаси, яъни шахсларнинг бир-бирларига эмоционал боғланишлари — дўстлик, севги ҳисларини тарбиялаш, ана шундай тарбияга шарт-шароитлар яратиш бизнинг ўрта Осиё шароитларимизда янги ва келажаги порлок соҳалардандир. Бу ишларни амалга оширишда мактаб психологлари, педагоглар, ижтимоий психологлар ҳамкорликда ишласалар, олинган хулоса ва натижаларни ҳаётга тадбиқ этса бўлади.

Download 42.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling