Ижтимоий психологиянинг тадбиқий соҳалари
Download 42.02 Kb.
|
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДБИҚИЙ СОҲАЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.1. Саноат ижтимоий психологияси
Ижтимоий психологиянинг тадбиқий соҳалари ____________________________________________________________________ Режа: 10.1. Саноат ижтимоий психологияси. 10.2. Никоҳ ва оила соҳасидаги тадбиқий тадқиқотлар. 10.3. Таълимда психологик хизмат кўрсатиш. 10.4. Тиббиётда ижтимоий психологик ёндашув муаммоси. 10.1. Саноат ижтимоий психологияси Саноат ёки индустриал ижтимоий психология ҳозирги кунларда тадбиқий илмий тадқиқотларнинг етакчиси бўлиб келмоқда. Бу йўналишдаги тадқиқотлар ҳам асосан АҚШ да кўплаб ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари кенг амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида саноатда инсон омилининг роли масаласи ўарб мамлакатларида анчагина яхши йўлга қўйилган. Саноат ижтимоий психологияси йигирманчи асрнинг 60- йилларида кенг ривожлана бошланди. Бу хусусда социологлар В.А. Ядов, А.Г. Здравомислов, В.П. Рожин, Е.С. Кузьмин ва бошқаларнинг ишларини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу тадқиқотлар ва изланишларда олимлар асосан ишлаб чиқариш муҳитининг ҳамда хар бир ишлаб чиқариш корхоналаридаги катта ва кичик бирламчи ва иккиламчи, контакт ва контакт бўлмаган гуруҳларниинг шахс онгига таъсирини, ишга мотивация, самарадорликни таъминловчи психологик омилларни ўрганишган. Бу тадқиқотларда ишлаб чиқаришнинг самарадорлигида алоҳида шарт-шароитларидан кўра инсонлар ўртасидаги муносабатлар, бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги алоқалар, умуман, инсон омилининг нақадар катта роль ўйнаши исбот қилинган. Уларда ўша ўттизинчи йилларда Мэйо томонидан амалга оширилган машҳур ''Хоторн" экспериментларида қўлга киритилган асосий хулосалари ўз исботини топди. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш муаммосининг ижтимоий психологик томонини аниқлаш кун тартибидаги асосий масалалардан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки янгича бозор муносабатларини амалга оширадиганлар алоҳида шахслар бўлиб, уларнинг индивидуал ҳамда гуруҳдаги установкалари, фаолликлари, меҳнатга муносабатлари, ҳиссиётлари етакчи роль уйнайди. Корхоналарнинг мустақиллиги, хусусий мулкчиликнинг турли формалари ҳаётга шиддат билан кириб келаётган бугунги шароитда ҳам одамлар гуруҳ бўлиб меҳнат фаолиятини амалга оширар эканлар, улар учун ўша гуруҳдаги ижтимоий психологик муҳитнинг қандайлиги, бевосита раҳбарнинг обрўйи, норасмий лидерларнинг ишга ва шахслараро муносабатларга таъсири актуал масала бўлиб қолаверади ва уларнинг ҳарактери ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Янгича бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида раҳбарлар олдида турган яна бир муҳим масала шуки, улар аввалгидан ҳам билимдонроқ бўлиб, билимларини кўпроқ ҳар бир шахснинг индивидуал психологик лаёқатлари ва қобилиятлари, ишга муносабатларига қараб, уларни тақдирлашлари, ишга жалб этишнинг турли-туман формаларини топишлари зарур. Ходимми, ишчими уни шахсан ўрганиб, ҳар бир қилган ишини муносиб тақдирлаш эса (хоҳ моддий, хоҳ маънавий тақдирлаш бўлсин) унинг қисман тест ўтказадиган мутахассис ёки психолог бўлишини, ҳозирги замон психологиясининг оммабоп усулларини қўллаган ҳолда иш юритишини талаб қилади. Ишни ташкил этиш, гуруҳларни шакллантиришда хам у гуруҳлар психологияси қонунларини билиши, одамлар сони ва сифати масаласида ижтимоий-психологик жиҳатдан билимдон бўлиши шарт. Ҳозирги кунгача ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижасида олимлар саноат корхоналари структурасидаги ишга халақит берадиган айрим қийинчиликларни аниқлашган. Хусусан, уларга қуйидагилар киради: а) корхоналардаги ишлаб чиқариш гуруҳларидаги одамлар сонининг ҳар хиллиги — 5—6 кишидан тортиб, 100 ва ундан ортиқ кишигача. Бундай ҳар хил гуруҳларда таққослаш йўли билан тадқиқот олиб бориш ва бирининг натижасини иккинчиси ёйиш мумкин эмас; б) бирламчи ишлаб чиқариш гуруҳларидаги раҳбарлар мавқеининг турлича эканлиги, яъни смена устасидан тортиб, завод директоригача бўлган раҳбарлик тизими ўрганиладиган бўлса, уларнинг хақ-ҳуқуқлари, имкониятлари, амалидан келиб чиқадиган хуқуқлари ҳар хил бўлгани учун ҳам уларнинг реал гуруҳлардаги мавқеи, таъсири ҳар хиллиги маълум булди. Бу нарса раҳбарларга турлича талаблар тизимини ишлаб чиқишини талаб қилади; в) баъзан, бирламчи ишлаб чиқариш гуруҳларида биттадан ортиқ раҳбар бўлиши мумкин. Масалан, смена мухандиси ва цех бошлиғи, агар уларнинг раҳбарлик усуллари турлича бўлса, бу ҳам мухим ижтимоий-психологик омил сифатида ишнинг сифатига таъсир кўрсатади; г) турли корхоналар ҳозирда турлича жамиятлар (акционерлик кооператив, давлат хўжалиги, хусусий ва шунга ўхшаш) шаклида иш юритаётганлиги ҳам ҳар турли корхоналар психологик тузилишини ўрганишни талаб қилмокда. Буларнинг хаммаси социал психологик тадқиқотларни ташкил қилишда қатор қийинчиликлар туғдириши, қўшимча ишларни талаб қилиши табиий. Ҳозиргача, саноат ижтимоий психологияси йўналишида олиб борилган кўп ишлар саноат бирлашмаларидаги алохида ишлаб чиқариш гуруҳларидаги ижтимоий-психологик муҳитни ўрганишга қаратилган бўлиб, тадқиқот мобайнида унинг ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, ишчиларнинг ишга муносабатлари, гуруҳдаги нормаларга бўйсунишлари ва ҳоказолар билан боғлиқлиги ўрганилган. Айниқса, кўп тадқиқотларда ана шу психологик феноменнинг раҳбарликка таъсири, норасмий лидерларнинг сифатларига боғлиқлиги масалалари тўлиқ ўрганилган. Лекин шу йўналишдаги тадқиқотлар ҳозирги иқтисодий муносабатлар шароитида ўтказилгани йўқ. Шунинг учун ҳам яқин келажакда ижтимоий психологлар томонидан саноат корхоналарида ўтказилиши мумкин бўлган тадкиқот аспектларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 1) жамоа аъзолари ўртасидаги вертикал ўзаро муносабатларни ўрганиш раҳбарлик масалалари, раҳбарнинг жамоа аъзолари томонидан идрок қилиниши ва аксинча, ҳар бир аъзонинг раҳбарликда иштироки, ундан қониқиши ва бошқалар 2) жамоа аъзолари ўртасидаги горизонтал ўзаро муносабатлар, яъни жамоанинг уюшганлиги, шахслараро муносабатларнинг ўзига хослиги зиддиятлар ва уларнинг типлари, уларнинг олдини олиш чоралари; меҳнатга муносабат, ундан жамоа аъзоларининг қанчалик қониқишлари ва унинг меҳнат унумдорлигига таъсири, иш мотивлари ва ҳоказо. Тадқиқотчини юқоридаги ана шу масалалани ўрганиши учун, табиий, методик воситалар зарур. Профессионал ижтимоий психолог оддий кишидан шуниси билан фарқ қилалики, у ҳар бир конкрет шароитда ўзига керакли, маъқул методик услубларни қўллайди, баъзи бирларини синаб кўриб, агар мақсадга мувофиқ бўлмаса, бошқаси билан алмаштиради. Олинган натижаларига асосланиб туриб, у корхоналардаги руҳий муҳитни ''яхши", ''ўртача", ''ёмон", ''қарама-қарши" типларга бўлади ва ҳар биридан ўзига яраша илмий кўрсатмалар ва хулосалар чиқаради. Download 42.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling