Ижтимоий психологиянинг тадбиқий соҳалари


Таълимда психологик хизмат кўрсатиш


Download 42.02 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi42.02 Kb.
#1601612
1   2   3   4
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДБИҚИЙ СОҲАЛАРИ

10.3. Таълимда психологик хизмат кўрсатиш

Маълумки, шахснинг социализацияси асосан таълим-тарбия масканларида амалга ошади. Шунинг учун ҳам таъим масканлари орасида: оила, боғча, мактаб, лицей, коллеж, олийгоҳ олдига қўйилган асосий вазифалардан бири шахснинг камолоти учун барча шароитларни яратиш, унинг индивидуал ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбиянинг энг мақбул шаклларини жорий этишдир. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси кўрсатмаларига асосан ёшларнинг лаёқатларини илк ёшлигидан аниқлаш, улар иқтидорини ҳар тарафлама ўстириш вазифалари шахсга индивидуал ёндашувнинг зарурлигини, ўқишнинг дифференциал бўлишини талаб қилмоқда, шунга яраша мактаб ва жамоатчилик олдига қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Тестлар воситасида билимларни текшириш, олий ўқув юртларига ва таълимнинг барча тармоқларига ҳам тест синовлари орқали қабулнинг амалга оширилиши психологик хизматнинг тезроқ йўлга қўйилишиии талаб қилмоқда. Ижтимоий психология ҳам давримизнинг таълим масканлари олдига қўяётган талаблари, унинг ҳозирги кунларда бошдан кечираётган қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, ўз олдига:


а) уларни англаш;
б) илмий анализ қилиш;
в) олдини олиш йўлларини қидириш;
г) йўл-йўриқлар кўрсатиш вазифасини қўймоқда.
Бу борада ижтимоий психолог нима ишларни қилиши мумкин?
1. Жойларда ташкил этилган психология хизмати, аввало психологдан ўша таълим маскани шароитини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқишни, ҳар бир ёш хусусиятларига қараб, индивидуал ва гуруҳда ишлаш услубларини аниқлаши лозим.
2. Психолог шахс ўртасида учраб турадиган психик ривожланишдан чекиниш ҳолларини тўлиқ ўрганиши, унга сабаб бўлган ижтимоий-психологик шарт-шароитларни анализ қилиши лозим.
3. Психологда турли ёшли шахс бўйича уларнинг қобилиятлари, йўналиши, лаёқатлари ва касбга қизиқишига доир аниқ илмий анализлар, тест натижалари асосида тузилган маълумотлар бланки бўлиши керак. Бу маълумотларга асосланиб, психолог хар бир шахсга алоҳида-алоҳида ёндашиш, айримларига қўшимча дарслар ташкил этиш шахсдаги қобилиятларни ўстириш билан боғлиқ аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқмоғи лозим.
4. Таълми масканларидаги алоҳида синфлардаги руҳий ҳолатларни, ўзаро муносабатлар билан боғлиқ бўлган психологик муҳитни аниқлаши ва расмий ва норасмий лидерлар ўртасидаги муносабатларни чуқур ўрганиб, маъмуриятга керакли йўл-йўриқларни бериб туриши керак.
5. Бундан ташқари, психолог турли можаролар, зиддиятлар, тартиббузарликларнинг олдини олиш, уларнинг табиатини ўрганиш чора-тадбирлари бўйича консультациялар ташкил этиши керак. Бундай консультациялар алоҳида ота-оналар ва педагоглар жамоаси учун ташкил қилинади. Амалий психолог фаолиятининг яна бир томони турли масалалар бўйича ўқитувчилар жамоасига консультация ва ёрдамлар беришдир.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, диагностик ва тузатиш ишлари (ҳар қандай ривожланиш жараёнидаги чекланишлар, орқада қолиш ҳолатларини аниқлаб, чорасини топиш, улар олдини олиш); психопрофилактик ишлар (психогигиена, боланинг психологик жиҳатдан нормал ривожланишини таъминловчи шароитлар яратиш); психологик консультациялар, ўкитувчилар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг психологик саводхонлигини кўтариш; психолог қўллайдиган методларни конкрет шароитларга мослаштириш, улардан самарали фойдаланиш, тўпланган илмий маълумотларни системали тарзда анализ қилиб бориш; тестлар тузиш, уларнинг сезгирлигини илмий асослаш ва ҳар бир бола қобилиятини, қолаверса, ўқитувчилар билимдонлигини тестлар ёрдамида мунтазам текшириб, илмий хулосалар ва кўрсатмалар тайёрлаш кабилардан иборатдир.
Ўйлаймизки, республикамизда таълим масканларида психологик хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш келажагимиз бўлган болаларимизни жамият олдида турган улкан ва улуғвор ишларга тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Умуман жамиятнинг психология фани олдига қўйган талаблари кўп. Уларни қондириш учун жумхуриятимизда аввало кенг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, уларнинг натижаларини дадил амалиётга тадбиқ қилиш даври келди. Амалиёт билан назария ўртасидаги боғлиқлик ҳар бир илмий ғояни ҳаётга тадбиқ қилиш психологлар олдида турган асосий вазифалардандир.

10.4. Тиббиётда ижтимоий психологик ёндашув муаммоси


Охирги йилларда ижтимоий психология билан одамларнинг саломатликларини муҳофаза қилувчилар, тиббиёт ходимларини ўртасидаги алоқалар ҳам кучаймоқда. «Саломатлик психологияси» деб номланувчи бўлим пайдо бўлдики, у ўз бошидан турли тангликларни кечирган, ёлғиз ва серхавотир одамларнинг руҳий холатлари, кутишлари ва муносабатларини ўрганмоқда. Масалан, олимларнинг текширишларига кўра, ўзида депрессия - танглик холатини бошидан кечираётган одамнинг ўзи хақидаги фикрлари ҳам салбий бўларкан. Нормал одамларга нисбатан улар тушунтиришларида ўзларини ёмон баҳолаб, воқое-ходисалар орасида ҳам фақат ёмонларини эслаб, келажакка ишончлари ҳам кам бўлади. Улар фикрлашлари одатда депрессив тафаккур деб аталади. Шунга ўҳшаш холатлар ёлғиз қолган одамлар ва бурли вазиятлар оқибатида стресс холатига тушиб қолганларга ҳам хосдир. Психология бу борада уларга ижтимоий муҳитга аралашиш, кутишлар тизимини ўзгартириш ва ўзига муносабатни ижобийлаштириш учун тренинглардан ўтишни тавсия этади. Бунда асосан уч тамойилга бўйсуниш керак бўлади:



  • ташқи хатти-харакатлардаги ўзгаришлар ички дунё ва фикрлашни келтириб чиқаради;

  • хулқдаги ижобий малакаларнинг пайдо бўлиши ижобий тажрибага асос бўлади ва бу орқали одамнинг ўзини ўзи идрок қилиши ўзгаради, оқибатда негатив фикрлаш ҳам чекинади;

  • даволаниш масканларида соғлиғини тиклагандан сўнг агар одам бу холатни докторларнинг даволаш дастурларидан эмас, балки ўзидаги ички руҳий омиллар туфайли рўй берди, деб хулосаласа, даволаниш самараси узоқроққа чўзилади.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб шуни қатъий таъкидлаш мумкинки, тиббиёт ходими ёки шифокор албатта психологияни яхши билиши, айниқса, унинг тармоғи бўлган ижтимоий психология асосларини билиши зарур. Бу нарса нафақат касалликларнинг келиб чиқиши, негизи психоген омиллар таъсирида бўлишидан, балки шифокор ва касал одамларнинг ҳам бири ўзига хос шахслар бўлиб, улар ўртасидаги бир-бирини идрок қилиш, тушуниш ва таъсир кўрсатишлари турли шароитларда турлича кечиши билан изоҳланади. Ҳаётий кузатишлар шуни кўрсатадики, малакали шифокорнинг бир бемор билан амалга оширган муваффақиятли муолажаси, мулоқоти тажрибаси, бошқа шароитда бошқа беморлар билан самара бермаслиги ва бу нарса инсоннинг ёш, жинс, профессионал хусусиятларидан ҳам келиб чиқади. Шунинг учун ҳам охирги йилларда масаланинг айнан шу психологик жиҳатларига – муомаладаги этика, эстетика ва халқ менталитети хусусиятлари, қадриятларга кўпроқ эътибор берилмоқда. Зеро, айниқса, асаб бузилишларидан келиб чиқадиган ҳар қандай касаллик, масалан, неврозлар инсон қалби ва унинг руҳий дунёсидаги қарама-қаршиликлар ва муаммолардан келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам саломатлик психологияси бевосита ҳаётга боғлиқ бўлган конкрет йўналиш сифатида Ўзбекистонда ҳам ўз ривожини топаётганлигини ҳаёт кўрсатиб турибди, масалан, 2005-йилни Президентимиз томонларидан “Сиҳат-саломатлик йили” деб эълон қилинганлиги бесабаб бўлмаса керак, деб ўйлаймиз.


Мавзу юзасидан қисқача хулоса:

Мавзу психологик маслаҳатни ва психологик хизмат турларини саноат, ишлаб чиқариш ва таълим масканларида ташкил этиш йўл-йўриқларига қаратилган бўлиб, бу ҳар бир соҳада психологик ишларни олиб боришда кузатиладиган холатларни атрофлича англаб олишга ёрдам беради.




Мавзу юзасидан таянч сўзлар:

Психологик маслаҳат, саноат психологияси, мактаб психодиагностикаси.




Глоссарий:

Download 42.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling