Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари


-§. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи


Download 37.71 Kb.
bet4/7
Sana07.04.2023
Hajmi37.71 Kb.
#1339663
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари

5-§. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи

Ўзбекистон давлат қурилишидаги асосий тамойиллардан бири-кучли ижтимоий ҳимоя ҳисобланади. Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи фуқароларнинг асосий ҳуқуқлардан биридир.


"Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас",-дейилади Конституциянинг 39-моддасида.
"Ижтимоий таъминот" атамаси давлат томонидан яратиб бериладиган, инсонларнинг ҳаётий фаолияти учун зарур эҳтиёжини моддий томондан қондириш учун моддий ва бошқа ижтимоий ҳимоя қилиш тушунилади. Булар сирасига пенсия, нафақа ва ижтимоий ночор фуқароларни пул ва шунга ўхшаш шакллардаги моддий таъминотлар билан таъминлаш киради.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойилларидан бири давлат фаолиятини иқтисодий ва ижтимоий ислоҳ қилишга асосланган кучли ижтимоий сиёсат ҳисобланади. Давлат органлари, жумладан, Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, ҳокимиятлар, маҳаллий вакиллик органлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни амалга оширади. Бундан ташқари, шундай органлар тизими мавжудки, уларнинг ваколат доирасига аввало юқорида кўрсатиб ўтилган вазифалар киради. Бу Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ва унинг жойлардаги тегишли органлари ҳисобланади. Пенсия фонди, болалар фонди, "Маҳалла" фонди ва бошқа фондлар ташкил этилиб, улар самарали фаолият олиб бормоқда. Республика Президенти Фармони билан фуқароларнинг ижтимоий таъминоти билан шуғулланиш вазифаси уларнинг жойларидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига берилди.
Республикада фуқароларнинг ижтимоий таъминотини амалга оширадиган органлар тизими ва институтлар ишламоқда. Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилишнинг конституцион ҳуқуқларининг амалга оширилиши мазкур ҳуқуқларни ҳимоя қиладиган механизм яратилганлигидир. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи билан малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи бир-бири билан узвий боғлиқдир.

Download 37.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling