Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари


-§. Фуқароларнинг илмий ва техникавий ижод эркинлиги


Download 37.71 Kb.
bet7/7
Sana07.04.2023
Hajmi37.71 Kb.
#1339663
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари

8-§. Фуқароларнинг илмий ва техникавий ижод эркинлиги
ҳамда маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Конституцияси ҳар бир инсоннинг қаерда яшашидан қатъий назар, унга илмий ва техникавий ижод эркинлигини ва маънавият ютуқларидан фойдаланишини кафолатлайди.


"Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади." (Конституциянинг 42-моддаси).
1966-йил 4-ноябрда қабул қилинган Халқаро маданий ҳамкорлик қилиш принциплари Декларациясида: "Ҳар бир маданият ўз қадр - қимматига эга, уни сақлаш ва ҳурмат қилиш лозим", деган сўзлар битилган.
Ўзбекистон бой маданий меросга эга. Конституциямиз маданий бойликларимиздан ҳар бир кишининг фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Маданият деганда инсон томонидан яратилган барча бойликлар, ютуқлар йиғиндиси тушунилади ва у ижтимоий ҳаётда кўпқиррали хусусиятга эга.
Маданиятнинг таркибий қисмларини фан, таълим ва санъат ташкил қилади. Адабий, мусиқий, бадиий асарлар ва халқ эпоси, илмий назария ва ҳунарлар маданият феноменига киради. Ҳар бир маданият элементи халқ ҳаётининг у ёки бу кўринишини ўзида акс эттиради. Ҳар биримизнинг санъат, кино, адабиёт, мусиқа дунёсидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқимиз асосий қонунимизда мустаҳкамланади. Барча учун театр, музей, кутубхона ва архитектура ёдгорликлари эшиклари ҳеч бир тўсиқсиз очиқдир. Ҳар бир шахс истаган фан ва техника соҳаси билан шуғулланиши мумкин. Буни давлатимиз ҳуқуқий, ташкилий, моддий ва сиёсий жиҳатдан кафолатлайди.
Маданият муассасалари тараққиёти фаолияти тизимини бошқариш Маданият ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Илмий-техника соҳаси фаолияти билан Фан ва техника Давлат қўмитаси шуғулланади.
"Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Ўзбекистоннинг янги тарихини ўрганиш маркази ва шу каби бошқа ташкилотлар маданий ютуқларни асраш ва уни кейинги авлодга етказишга хизмат қилмоқда.
Download 37.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling