Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
Download 37.71 Kb.
|
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари 1-§. Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи 2-§. Фуқароларнинг мерос ҳуқуқи 3-§. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи 4-§. Фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқи 5-§. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи 6-§. Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи 7-§. Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи 8-§. Фуқароларнинг илмий ва техникавий ижод эркинлиги ҳамда маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи 1-§. Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи Мулк ҳуқуқи ҳар кимнинг ўзига тегишли бўлган мол-мулкка бўлган ўз хоҳишига кўра, ўз манфаатини кўзлаб эгалик қилиш, фойдаланиши ва тасарруф этишини англатади. Ўзбекистонда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади. Бозор иқтисодиёти асосида ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, фақатгина иқтисодий жиҳатдан эркин фуқарогина ҳақиқий мулк эгаси бўлиб, у ўз мулкидан самарали фойдаланиши ва шу орқали мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир этиши мумкин. Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий вазифаси давлат мулкини хусусийлаштириш орқали монополияга чек қўйиш ва кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш, мулкни ҳақиқий эгасига топшириш, мулкнинг барча шаклларининг ривожланишига бир хил шарт-шароит яратиб бериш ва ривожлантиришдан иборат. Бу вазифаларни бажариш, биринчи навбатда, мулк ҳуқуқини амалга ошириш механизмининг ҳуқуқий асосларини яратиш, айниқса, унинг муҳим элементи бўлган ҳар кимнинг ўз хусусий мулкига эркин эгалик қилиш тамойилини мустаҳкамлаш эди. Бу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Мулкчилик тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик тўғрисида"ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, "Деҳқон хўжалиглари тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Конституцияси инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири-мулк ҳуқуқини ҳам мустаҳкамлайди. Конституциянинг 36-моддасида инсоннинг мулк ҳуқуқи мустаҳкамланган бўлиб, ушбу модда "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси" (1948-йил), "Иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт" (1966-йил) ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланган. Мулк ҳуқуқига оид конституциявий нормаларнинг ривожланиши ва унинг ҳуқуқий механизмини яратишга доир бир қанча қонунлар қабул қилинди. “Фермер ва деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги , "Ижара тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир. Ҳозирги кунда ихтисодиётнинг нодавлат сектори тобора ривожланиб бормоқда. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичидаги асосий вазифа давлат мулкининг хусусийлаштирилишини тезлаштириш, уни хақиқий мулк эгасига топшириш имкониятини топиш, мулкдан ўз хоҳиши ва иродасига кўра давлат ва жамият манфаатларига мос ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишини давлат томонидан ҳимоя этилишини таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида, айни вақтда, мулкнинг хусусий ва оммавий (давлат) шакллари мавжуд. Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар қандай шахс мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга. Яъни шахснинг ўз мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши конституциявий қоидалар билан таъминланади. Шахс ўзининг мулкий ҳуқуқларини амалга оширишда атроф-табиий муҳитига ва кишилар соғлиғига зарар етказмаслиги керак. Давлат мулкдорнинг қўлидаги мулкни ўзгалар томонидан чегараланишини тақиқлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулкдорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя этилади. Мулкнинг барча шакллари дахлсиз ва қонун билан ҳимояланади. Ўзбекистон Республикасида жамғарма омонатлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасида банк омонатчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Банк омонатининг сир тутилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустахкамланганидек, инсонларнинг иқтисодий ҳуқуқлари сирасига киради. Банк томонидан омонат сирларини сақлашга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги, “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунларии билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 38-моддасига биноан молиявий операцияларнинг сир тутилиши, харидорлар ва корреспондетларнинг ҳисоб омонатларининг сир сақланиши таъминланади. Download 37.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling