Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари


-§. Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи


Download 37.71 Kb.
bet6/7
Sana07.04.2023
Hajmi37.71 Kb.
#1339663
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари

7-§. Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи

Шахснинг баркамол бўлишида билим олиш ҳуқуқи катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Конституциясининг 41-моддасида шундай дейилган: "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир."


Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан борар экан, унинг асосий вазифаси ҳар томонлама баркамол эркин шахсларни камол топишига шарт-шароит яратиш ва таъминлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам таълим соҳасига давлат сиёсати даражасида катта эътибор берилмоқда.
1948-йилда қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси принципларига асосан Ўзбекистон Республикаси шахснинг билим олиш ҳуқуқини амалга оширилишининг ҳаракатдаги самарали ҳуқуқий механизмини яратиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ушбу Декларацияга, шу жумладан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ва "Иқтисодий , ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида"ги халқаро пактларга қўшилиш тўғрисида қатор қарорлар қабул қилди. Билим олиш ҳуқуқига тегишли бўлган халқаро ҳужжатларда (мисол учун, 1960 йил 14-декабрда ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган Таълим соҳасини чеклашга қарши кураш Конвенцияси) "Таълим" термини таълимнинг барча турларига ва босқичларига тегишли бўлиб, билимнинг сифати ва даражасини, унинг қандай шароитларда олиб борилиши ва унга кенг йўл очиш масалаларини қамраб олади.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошланғич таълим бепул ва мажбурий эканлиги, ўрта таълим ва унинг турли шакллари умумийлигини таъминлаш, олий таълимни барча ўз қобилияти асосида олиши "Таълим тўғрисида"ги қонун мазмунини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими яратилиб, унинг асосида шахс таълим олишининг ҳуқуқий механизмлари амалда мустаҳкамланади.
Таълимнинг ягона тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мактабгача тарбия;
- умумий таълим;
- мактабдан ташқари таълим;
- ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим;
- олий таълим;
- олий таълимдан кейинги таълим;
- кадрларнинг касбий малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
- оиладаги таълим;
- мустақил таълим;
Таълим турлари ва шаклларининг турли-туманлиги шахснинг таълим олишга бўлган талаб ва эҳтиёжларини тўла қондириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, хусусан, "Таълим тўғрисида"ги қонунда ҳар бир шахс дини, тили, ирқи, яшаш жойи, миллати, келиб чиқиши ва қаерда ишлашидан қатъий назар тенг таълим олиш ҳуқуқига эга деб кўрсатиб ўтилади. Таълим олиш ҳуқуқининг мазмуни шундаки, Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросига таълим ва тарбиянинг барча кўринишларидан тенг фойдаланиш имкониятларини кафолатлайди. Таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишга мавжуд кучли моддий техника базаси имкон яратади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий мақсадларидан бири фуқаролик жамияти қуриш, уни ҳар томонлама ривожланган, мустақил ва баркамол шахслардан иборат бўлишини таъминлашдан иборат. Давлат фаолиятининг устивор йўналиши ҳар бир инсоннинг қобилиятига яраша таълим олиши ва уни жамият фойдасига, тарраққиётига хизмат қилишини таъминлашга қаратилган. Техника ва фаннинг юксак даражадаги ривожланиши ҳар бир киши билимини юқори сифатда бўлишини талаб қилмоқда.
Шу боис кучли ижтимоий сиёсат йўналишларидан бири ҳисобланган мамлакатимизда бепул таълим бериш сиёсатининг амалга оширилаётгани юксак қадриятларимиздан биридир. Бундай дейишимизга сабаб, ривожланган давлатларнинг барчаси ҳам шу тариқа бепул олий ва махсус таълим сиёсати олиб бориш имкониятига эга эмас.
Давлат томонидан иқтидорли ўқувчи ва талабаларни қўллаб- қувватлаш, уларга керакли билим савиясини ошириш имкониятини яратиш, билим олишни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун мамлакатимизда бир қанча турдаги стипендиялар, фондлар, болалар маданият уйлари ташкил этилган.

Download 37.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling