Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари


-§. Фуқароларнинг мерос ҳуқуқи


Download 37.71 Kb.
bet2/7
Sana07.04.2023
Hajmi37.71 Kb.
#1339663
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари

2-§. Фуқароларнинг мерос ҳуқуқи

Ўзбекистонда ҳар бир инсон мерос қолдириш ҳуқуқига эга эканлиги Ўзбекистон Конституцияси томонидан кафолатланади. Мерос ҳуқуқига оид фуқароларнинг мулкий муносабатлари фуқаролик қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади.


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига биноан мерос қолдирувчининг ўлгунига қадар мерос қолдириш ҳуқуқи сақланиб қолади. Фуқаролар, яъни мерос очилишида шу уйда яшаган шахслар, фарзандлар, қариндош-уруғлар меросхўрлар ҳисобланади.
Мерос икки йўл билан: қонун ва васият қилиш орқали қолдирилади.
Ҳар бир шахс ўз мулкини тўлалигича ёки мулкнинг маълум бир қисмини бир кишига ёки бир неча кишиларга, меросхўрлар қаторига кирувчи юридик шахсларга ёки давлатга ёҳуд ўзини-ўзи бошқариш органларига мерос қолдириши, ўзининг васиятномасини ҳар кандай вақтда ўзгартириши ёки бекор қилиши мумкин. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳолатларида, бу ҳақда нима учун ўзгартиргани ёки бекор этганини кўрсатиши шарт эмас.
Васиятнома (васият) мерос қолдирувчи томонидан ёзма шаклда амалга оширилиши шарт.
Давлат васиятноманинг сир тутилишини кафолатлайди.
Фуқаролик қонунчилигига, асосан, меросхўрлар қонун бўйича навбатма-навбат мерос олиш йўли билан меросга эга бўладилар. Фуқаролик Кодекси бўйича меросхўрларнинг беш даражаси белгиланган бўлиб, меросхўрлар қонун бўйича меросни тенг миқдорда бўлиб олишади:
1) мерос қолдирувчининг фарзандлари, (фарзандликка олинган болалари), шунингдек, мерос қолдирувчининг ўлимидан кейинги болалари;
2) қариндошлари, мерос қолдирувчининг ака-укалари ва опа-сингиллари, бувиси ва буваси, ота тарафидан бўлганидек, она тарафдаги қариндошлари;
3) мерос қолдирувчининг тоғалари ва амма-холалари;
4) мерос қолдирувчининг олтинчи авлодгача бўлган узоқ қариндошлари;
Айтиш лозимки, навбатдаги меросхўрлар даражаси бўйича олдинда навбатда турган меросхўрлар бўлмаган тақдирда мерос олиш ҳуқуқига эга. Давлат қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқини кафолатлайди.
3-§. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида "Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.


Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади",- дейилади.
Ўзбекистонда қонун бўйича тўла эркин иқтисодий фаолият ҳар бир инсон учун таъминланади, муҳит танлаш, ўз меҳнатини сарфлаш эркинлиги,ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи, эркин иш жойини танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш каби шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш Билан таъминлаш тўғрисида"ги, "Меҳнат муҳофазаси тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасига биноан барча фуқаролар меҳнат қилиш ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб-мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарар тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этиши мумкин.
Ҳар ким ижодий ишлаб чиқариш ва ижодий меҳнат қилиш ҳуқуқига эга, қонунда тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно. Ҳар ким ўзи хоҳлаган жойда иш берувчи ва иш берувчи органларга мурожаат этган ҳолда эркин иш жойини танлаши мумкин.
Меҳнат Кодексининг 58-моддасига кўра, давлат ҳар бир кишига иш билан таъминлаш турини, шунингдек, турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини, ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилишдан ҳимоялашни таъминланиши, ҳар бир кишига маълум бир касб ва иш ўрганишда тенглик яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат бўйича ҳаракатланиш, янги касбга бепул ўқитиш, маҳаллий органлар ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида бошқа жойга ишга ўтганда моддий харажатларни қоплаш, жамоат ишларида муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятларини кафолатлайди.
Ҳомиладор ёки ёш болалари бўлган аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ман этилади.
Ҳар бир ишчи меҳнат муҳофазаси ҳуқуқига эга. Меҳнатни муҳофаза қилиш деганда, амалдаги қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамланган инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизими тушунилади. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни меҳнатни муҳофаза қилишнинг ягона тизими тартибини белгилайди. Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароити билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Меҳнат муҳофазаси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиб, у адолатли меҳнат шароити, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берувчи принципларга асосланади.
Эллик нафар ёки ундан ортиқ бўлган ишчиларни бирлаштирган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга бўлган шахслардан иборат меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тузилади. 50 та ёки ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади. Қонун ишга қабул қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш масаласига оид нормаларни кафолатлайди. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига асосан меҳнат шартномаси шартлари меҳнат муҳофазасига оид қонун ва норматив-ҳуқуқий актларга мос ҳолда қабул қилиниши керак. Фуқароларни саломатлигига зид бўлган ишга қабул қилиш ман қилинади.
Маъмурият ишчини ишга қабул қилаётган пайтда меҳнат фаолияти жараёнида касаллик келиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришга мажбур.
Бундан ташқари меҳнат шартномасини тузаётган ёки бошқа ишга ўтаётган пайтда ҳар бир ишчи иш шароитлари, маълум имтиёзлар ва муҳофаза воситалари тўғрисида ахборот билан таъминланиши керак.
Иш берувчи тиббий кўрикларни ташкил этади ва бундай тартиб соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланади. Ишчи тиббий кўрик ўтказишни талаб этиш, мазкур меҳнат шароити натижасида унинг соғлиғи ёмонлашишини айтиш ҳуқуқига эга. Оғир меҳнат шароитида ишловчи ишчилар бепул сут, тиббий-профилактика озиқ-овқатлари, газли сув, махсус кийим, махсус оёқ кийими ва бошқа ҳимояланиш ҳамда гигиена нормаларида белгиланган нарсалар билан таъминланадилар.
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган амалдаги низомларга мувофиқ жамоат назорати меҳнат жамоаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш учун ташкил этилган касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида, меҳнат ресурслари билан таъминлаш муаммоси вужудга келади ва ишсизлар сонининг муттасил ошиб бориши кузатилади. Шунинг учун, иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида ишсизлар сонининг кўпайишига йўл қўймаслик, унинг олдини олиш асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда 1998-йил 1-майда "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга 1993-йил 7-майда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш мақсадида биринчи марта иш билан таъминланган ва ишни йўқотган, шунингдек узоқ муддатдан кейин (бир йилдан ортиқ муддатга) иш билан таъминлашни сўраган шахслар ҳамда ишсиз деб эътироф этилганларга қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
1) Ишсизлик нафақасини олиш;
2) Қарамоғидаги одамга моддий ёрдам кўрсатиш;
3) Касб тайёргарлиги даврида стипендия тўланиши, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш ва бу вақтларнинг меҳнат стажига қўшилиши;
4) Хақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имконияти.
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги давлат сиёсатини амалга ошириш натижасида 240 пунктдан юқори бўлган меҳнат биржа тизимлари ташкил этилди. Республиканинг ҳар бир тумани бундай биржага эга. Ишсизларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш ва ишсизликнинг олдини олиш механизми ташкил этилди. Бугунги кунда рўйхатга олинган ишсизлар сони меҳнат ресурсларининг тахминан бир фоизини ташкил этади.
Мажбурий меҳнат ёки бирон-бир жазо чорасини қўллаш орқали иш қилишга жалб этиш тақиқланади.
Қуйидагилар мажбурий меҳнат сифатида эътироф этилмайди: "Мудофаа тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонун асосида кўрсатилган ҳолатлар, фавқулодда ҳолатлар шароитларида, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганлиги боис ва қонунда белгиланган бошқа ҳолатлар".

Download 37.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling