Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
-§. Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи
Download 37.71 Kb.
|
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
6-§. Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи
Ўзбекистонда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга (Конституциянинг 40-моддаси). Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланган, шахсларга берилган ҳуқуқ сифатида, тиббиёт муассасалари ва махсус малакали шифокорлар ёрдамида керакли тиббий ёрдам олиш билан изоҳланади. Малакали тиббий хизматни махсус тиббий билимларга эга,гиппократ қасамёдини қабул қилган ва ёрдамга муҳтож ҳар қандай беморга сидқидилдан хизмат қиладиган шахслар амалга оширади. Давлат тиббиёт ходимларининг малакаси устидан қаттиқ назорат олиб боради. Қонунчилик тиббий фаолият билан етарли малакага эга бўлмаган шахслар шуғулланишини тақиқлайди. Давлат хусусий соғломлаштириш муассасаларини очишга ҳамда улар фаолиятини олиб боришлари ва уларнинг тиббий хизмат кўрсатиш даражаси, сифати устидан назорат қилади. Мабодо улар давлат стандартларига жавоб бермаса, фаолият олиб боришлари учун берилган лицензия ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Шунинг учун ҳам давлат томонидан жуда кўп тиббиёт олийгоҳлари, ўрта-махсус тиббиёт ўқув юртлари барпо этилган ва улар соҳа учун махсус билимларга эга малакали мутахассислар тайёрлайди. Малакали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳуқуқи қуйидаги шарт-шароитлар билан таъминланади: 1) давлат даволаш ва санатория-курорт муассасалари тармоғининг мавжудлиги (11000 дан ортиқ); 2) нодавлат ва идоравий тиббий муассасаларини рағбатлантириш ва ривожлантириш. Кўплаб ишлаб чиқариш тармоқлари, ташкилотлар ўзларининг поликлиника, санатория, касалхона ва соғломлаштириш марказларига эга; 3) фуқароларнинг барча қатламларини ўз ичига оладиган кенг қамровли эмлаш ишларини олиб бориш ҳамда касалликларни аниқлаш ва олдини олиш; 4) тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар фаолиятининг самарадорлиги ва малакаси устидан давлат назоратини ўрнатиш; 5) тиббий суғурта тизимини яратиш. Меҳнатга яроқсиз ёки ногирон фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга тўловлар ажратиш; 6) фуқароларга давлат тиббий муассасалари томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш. Ногиронлар, 2 ёшгача бўлган болалар ва оғир беморларга дорихоналардан текин дори-дармон олишга кўмаклашиш; 7) тиббиёт муассасаларининг замонавий техника воситалари билан жиҳозлаш ва уларда қулай шарт-шароитлар яратиш; 8) тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг мавжудлиги. Малакали тиббий ёрдам кўрсатиш фаолиятини давлат томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлигидаги органлар тизими олиб бормоқда. Шунингдек, "Соғлом авлод учун" халқаро фонди оналар ва болалар соғлигини сақлаш йўлида самарали иш олиб бормоқда. Тиббий ёрдам олишга оид конституциявий нормаларнинг ҳуқуқий механизмини амалга оширишда "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "ОИТС билан касалланишнинг олдини олиш тўғрисида"ги, "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги қонунлар ва улар асосида қабул қилинган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим ўрин эгаллайди. Download 37.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling