Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
-§. Фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқи
Download 37.71 Kb.
|
Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларининг конституциявий асослари
4-§. Фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқи
Ўзбекистонда ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади (Конституциянинг 38-моддаси). Иш вақти деб, маълум бир график асосида ташкил этилган, меҳнат шартномаси билан белгиланган меҳнат мажбуриятлари бажариладиган вақтга айтилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 115-моддасига асосан ходим иш ҳафтасида 6 кун ишлаётган ҳар бир иш кунига етти соатдан кўп бўлмаган, беш кунлик иш ҳафтасида 8 соатдан кўп бўлмаган иш билан таъминланади. Ишчининг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Шунингдек соғлиқнинг аҳволи, меҳнат шароити ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда қисқартирилган иш вақти белгиланган: 1) 18 ёшга етмаган ходимлар, I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар; 2) ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар; 3) алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар; 4) уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар. Шунингдек меҳнат шартномаси шартларига асосан ишга қабул қилинаётганда тўлиқ бўлмаган иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси ташкил этилиши мумкин. Қонунлар ва меҳнат ҳақидаги бошқа норматив актларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт. Ходим учун белгиланган ҳар кунлик иш вақтининг камида ярми тунгги вақтга (22.00 дан 6.00 гача) тўғри келса 1 соатга қисқартирилади. Меҳнат қонунчилигида ходимни асосий иш вақтидан ташқари иш билан банд этишга фақат ишчининг розилиги билан йўл қўйилиши белгилаб қўйилган. Барча ходимларга, шу жумладан вақтинчалик ишловчиларга ҳам ҳар йилги меҳнат таътилларидан кейин иш жойларининг сақланиб қолиши ва қайта тикланиши кафолатланади. Йиллик таътил ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатга белгиланади. Дам олиш ва байрам кунлари таътил даврига тўғри келганда улар таътил кунлари сифатида инобатга олинмайди. Меҳнат қонунчилиги ходимларга йиллик асосий узайтирилган ва қўшимча меҳнат таътилларини белгилайди. Йиллик қўшимча таътилнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Йиллик таътилда ишчига ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаш кафолатланади. Таътил учун ҳақ тўлаш, жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Меҳнат ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларда ишчиларга махсус таътиллар, яъни ҳомиладорлик ва туғиш, болаларга қараб туриш, ижодий таътиллар берилиши назарда тутилган. Download 37.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling