Икки ва ундан кўп фазадан иборатдир. Заррачалари жуда майда ҳолатдаги фаза ички ёки дисперс фаза, фаза заррачаларини ўраб олган фаза эса дисперцион ёки ташқи фаза деб аталади


Download 13.33 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi13.33 Kb.
#1829112
1   2   3
Bog'liq
9-маьруза гкс

4. Чанглар – таркибида қаттиқ модда заррачаларини тутган газ системаси. Каттиқ материаллар майдаланганда ушбу ҳолат содир бўлади. Система таркибидаги қаттиқ заррачалар ўлчами 3-70мкм.оралиғида бўлади.
  • 5. Тутунлар – Таркибида ўлчами 0,3-5 мкм. га тенг бўлган қаттиқ модда заррачали бўлган газ система. Тутунлар қаттиқ материалларнинг ёниши натижасида содир бўлади.
  • 6.Туман – Суюқ ва газ фазасидан ташкил топган, сув буғларини ҳаво ёрдамида совутиш процессида буғнинг конденцацияланиши натижасида содир бўлади.
  • Нефть-газни қайта ишлаш технологиясида турли жинсли системаларни ажратиш учун қуйидаги гидромеханик усуллардан фойдаланилади:
  • 1) чўктириш,
  • 2) фильтрлаш,
  • 3) центрифугалаш,
  • 4) суюқлик ёрдамида ажратиш.
  • Турли жинсли система таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачалар марказдан қочма куч, инерция кучлари ёки электростатик кучлар ёрдамида ажратилса бу жараён чўктириш деб аталади.
  • Агар жараён фақат оғирлик кучи таъсирида борса тиндириш деб аталади.
  • Турли жинсли системани фильтр тўсиқлар орқали ўтказиб тозалаш фильтрлаш деб аталади
  • Фильтрлаш-суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ (фильтр) ёрдамида ажратишдан иборат. Бу жараёнда ғоваксимон тўсиқ суюқлик ёки газни ўтказиб юборади, муҳитдаги қаттиқ модда заррачаларини эса ушлаб қолади. Фильтрлаш босим ёки марказдан қочма куч таъсирида олиб борилади ва асосан суспензия ҳамда чангларни тўла тозалаш учун ишлатилади.
  • Центрифугалаш – суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма кучлар таъсирида яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратишдан иборат.
  • Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ заррачаларни бирор суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари таъсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади. Айрим ҳолларда бу усулдан суспензияларни ажратишда ҳам фойдаланиш мумкин.
  • Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган усуллари саноатда чўктиргичлар, чанг чўктирувчи камералар, фильтрлар, циклонлар, гидроциклонлар, центрифугалар, электрофильтрлар, скрубберлар ва шу каби ускуналарда олиб борилади.
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling