Узлукли ишлайдиган тиндиргич. Бу турдаги қурилма аралаштиргичи бўлмаган, ясси сув ҳавзасидан иборат. Сув ҳавзаси суспензия билан тўлдирилгандан сўнг, тўлиқ ажралиш содир бўлгунча, чўктириш жараёни давом этади. Ундан кейин, чўкма қатламидан юқорида жойлашган штустердан тозаланган суюклик чиқариб олинади. Қурилма тубидаги қаттиқ заррачалардан бўлган чўкма қўл ёрдамида олиб ташланади. Чўктиргич ўлчамлари ва шакли турли жинсли система заррачалари диаметри ва суспензия констентрастиясига боғлиқ. Cуспензия зичлиги ва заррачаларининг диаметри ортиши, тиндиргич ўлчамларини камайтириш имконини беради. - Тиндириш жараёнининг давомийлиги дисперсион фаза қовушоқлигига боғлиқ. Маълумки, температура ўсиши билан суюқликлар қовушоқлиги пасаяди. Шунинг учун, чўктириш жараёнини интенсивлаш мақсадида суспензиялар қиздирилади (агар технологияга зид бўлмаса).
- Тиндириш ускуналари. Нефть-газни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхоналарида турли тузилишга эга бўлган тиндириш ускуналари (нефть ушлагичлар, тиндиргичлар, қум ушлагичлар, газ сепараторлари ва ҳоказо) қўлланилади. 1-расмда таркибида нефтни ушлаган оқова сувларни нефтдан тозалаш учун мўлжалланган тиндириш ускунаси (нефть ушлагич) кўрсатилган.
- Узлуксиз ишлаб туришлик учун нефть ушлагич энг камида ўзаро параллел ишлайдиган иккита секциядан иборат бўлади. Ҳар бир секциянинг қобиғи 1 бўлиб, унинг ичида куракли транспортёр 4 жойлашган бўлади. Ушбу транспортёр узатма 3 ёрдамида ҳаракатга келтирилади ва оқова сув таркибидан юзага ажралиб чиққан нефть маҳсулотларини йиғиб ховузча 7 га туширади. Оқова сув юзасида йиғилиб қолган нефть маҳсулотларининг баландлиги 100 мм ошмаслиги керак. Одатда куракли транспортёр саккиз соат давомида бир марта ҳаракатга келтирилади.
- Вертикал газ сепаратори – сув ажратгич ускунасининг схемаси берилган. Ушбу ускуна нефтни қайта ишлаш қурилмаларида енгил маҳсулотлар (бензин) дан сув ва газни ажратиб олиш учун ишлатилади. Керосинни сув ва газдан тозалаш эса одатда горизонтал ускунада амалга оширилади. Цилиндрсимон ускунанинг баландлиги бўйича учта қатлам ҳосил бўлади; тоза бензин, аралашма ва сув. Вертикал тўсиқ 2 газнинг асосий қисми ажраладиган ҳажмни сепараторнинг тиндириш қисмидан ажратиб туришга хизмат қилади.
- Газосепаратор – сув ажратгичнинг схемаси:
- 1-қобиқ; 2-тўсиқ; 3-қайтаргич. Оқимлар: I-аралашма; II-газ; III-бензин; IV-сув
Do'stlaringiz bilan baham: |