Иккинчи қисм


ГИДРАВЛИК СИНФЛАШ ВА СЕПАРАЦИЯ


Download 474.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana06.11.2023
Hajmi474.05 Kb.
#1752031
1   2   3   4   5
Bog'liq
6=боб

6.3. ГИДРАВЛИК СИНФЛАШ ВА СЕПАРАЦИЯ 
Қаттиқ материалларни доналарининг суюқ (сув) ѐки газ (ҳаво) муҳит-
ларидаги чўкиш тезликларига кўра турли гуруҳларга ажратиш гидравлик 
синфлаш (ѐки сепарация) деб аталади. Бунда ҳар бир синфга чўкиш тезлиги 
бир-бирига яқин бўлган доналар йиғиндиси киради. 
Гидравлик синфлашни амалга ошириш учун турли механик синфлаш 
ускуналари ишлатилади. Бундай ускуналар майда материалларни (5÷0,05 мм 
ва ундан кам) ажратиш учун ишлатилади. 6.4-расмда спиралли синфлаш 
ускунасининг схемаси берилган. Ушбу ускуна горизонтга нисбатдан қия (12-
18
0
) жойлашган ярим цилиндр кесимли тоғарадан иборат бўлиб, унинг ичида 
битта ѐки бир неча спираллар 1,5÷20 мин
-1
тезлик билан айланиб туради. 
Спираллар суюқлик ва силжитилаѐтган қумларга қисман ботирилган бўлади. 
Суспензия таркибидаги қумлар спираллар ѐрдамида ҳаракат қилиб, ускуна-
нинг юқори қисмидан ташқарига чиқарилади.
Суспензиянинг суюқ қисми эса тоғаранинг пастки қисмидан тўсиқ 
орқали ташқарига чиқариб турилади. Ускунанинг иш унумдорлиги ва 
самарадорлиги тоғаранинг қиялик бурчагига, спиралларнинг айланиш сонига 
ва суспензиядаги қаттиқ материалларнинг концентрациясига боғлиқ бўлади. 


116 
6.4-расм. 
Спиралли синфлаш ускунасининг схемаси:
1-тоғора; 2-спирал; 3-тўсиқ. 
Саноатда қаттиқ материалларни синфлаш мақсадида спиралли 
синфлаш ускунасидан ташқари рейкали, косали, марказдан қочма 
(гидроциклонлар, чўктирувчи центрифугалар) синфлаш ускуналари ҳам 
ишлатилади. 
Ҳаво оқими билан ишлайдиган сепараторларда қаттиқ материалларни 
синфлаш марказдан қочма ва оғирлик кучлари таъсиридаги ҳаво оқимида 
турли ўлчамли доналарнинг ҳар хил тезлик билан чўкишига асосланган. 6.5-
расмда марказдан қочма куч таъсирида ишлайдиган ҳаво сепараторининг 
схемаси кўрсатилган. Ушбу сепараторнинг айлантирувчи вали 1 га вентиля-
тор 2 билан бириктирилган тарқатувчи диск 3 мустаҳкамланган. 
Вентилятор ѐрдамида сепараторда ҳавонинг берк ҳолатидаги 
циркуляцияси ҳосил бўлади. Ажратиши лозим бўлган материал узлуксиз ра-
вишда айланиб тарқатувчи диск 3 га берилади. Материал диск ѐрдамида ва 
марказдан қочма куч таъсирида ички камера 4 нинг девори томон улоқтири-
лади. Материалнинг ички камера девори томон ҳаракати натижасида ҳосил 
бўлган қатлам орқали кўтарилаѐтган ҳаво оқими ҳаракат қилиб, ўзи билан 
майда заррачаларни вентилятор 2 га олиб кетади. Катта заррачалар (III) ички 
камерадан қия жойлашган патрубок орқали ташқарига чиқарилади. 
Майда заррачалар (II) ни эса вентиляторнинг кураклари қобиқнинг ташқи 
девори томон улоқтириб ташлайди ва конуссимон туб орқали ташқарига 
Қуйилиш 
Суспензия 
Қум 





117 
чиқарилади. Шундай қилиб, ҳаво сепаратори ѐрдамида майдаланган 
материаллар икки фракцияга (катта ва кичик ўлчамли) ажратилади. 
6.5-расм. 
Марказдан қочма ҳаво сепараторининг схемаси:
1-вентилятор ва дискнинг валини айлантирувчи узатма; 2-вентилятор; 3-материални 
тарқатувчи диск; 4-ички камера; 5-пардали тарқатувчи мослама. Оқимлар: I-
дастлабки сочилувчан материал; II-майда заррачалар; III-катта заррачалар.

Download 474.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling