Иккинчи қисм
ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ ДОЗАЛАШ
Download 474.05 Kb. Pdf ko'rish
|
6=боб
6.4. ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ ДОЗАЛАШ
Материалнинг маълум бир қисми (доза) ни ўлчаш ѐки тортиш ва уни технологик машина ѐки ускунанинг ишчи органи томон силжитиб беришни дозалаш жараѐни деб аталади. Нефть ва газни кайта ишлаш ва нефть кимѐси- да материалларни дозалаш жараѐнидан нефть маҳсулотларини ком- паундлашда, мойлар, сурков материаллари ва қўндирмаларни тайѐрлашда, реагентлар, деэмульгаторлар ва ингибиторларни технологик ускуналарга бе- ришда ва бошқа бир қатор технологик жараѐнлар (нефтларни каталитик кре- кинглаш, полимер материалларини олиш ва ҳоказо) да фойдаланилади. Материалларни дозалаш даврий ва узлуксиз ишлайдиган технологик жараѐнларда механик ва автоматик мосламалар ѐрдамида амалга оширилади. 118 Дозалаш жараѐнининг ўлчов бирлиги сифатида дозаланаѐтган материалнинг сарфи (ҳажмий ѐки массавий) ишлатилади. Бункердаги материални узатувчи ѐки қайта ишловчи машина ва ускуналарга бир меъѐрда бериб турувчи мо- сламалар дозаторлар ѐки таъминлагичлар деб юритилади. Саноатда энг кўп қўлланилинадиган таъминлагичларнинг қаторига шнекли, тарелкали, плун- жерли ва шлюзли (дарвозали) дозаторларни киритиш мумкин. Шнекли таъминлагичнинг (6.6-расм) қобиғида узлуксиз ҳаракат қила- диган шнек жойлаштирилган бўлади. Шнекнинг вали 1 электродвигатель ѐр- дамида ҳаракатга келтирилади. Дастлабки материал юклаш воронкаси 2 орқали ускуна қобиғи 4 га киради ва шнек 3 билан биргаликда горизонтал йўналишда ҳаракат қилиб, тушириш патрубкаси 5 ѐрдамида ташқарига чиқарилади. Бу русумдаги таъминлагичларнинг иш унумдорлиги шнекнинг 6.6-расм. Шнекли таъминлагич: 1-вал; 2-юклаш воронкаси; 3-шнек; 4-қобиқ; 5-тушириш патрубкаси. айланиш сони орқали бошқарилади. Бундай дозаторлар материални маълум меъѐрда бериб туришдан ташқари, уни шнек билан узатиш пайтида зичланиш юз берганлиги оқибатида, ускунада А ва Б зоналардаги ҳаво бўшлиғини ажратиб турадиган затвор (эшик) ни ҳосил қилади. Тарелкали таъминлагич (6.7-расм) айланиб турувчи тарелка 4 ва бу- рилувчи пичоқ 1 дан иборат. Дастлабки материал тарелкага берилади ва 119 унинг юзасидан бурилувчи пичоқ ѐрдамида ташланади. Бу русумдаги доза- торнинг иш унумдорлиги цилиндрни силжитиш орқали бошқарилади: ци- линдр юқорига силжитилганда иш унумдорлиги ошади, пастга силжитилган- да эса – камаяди. Тарелкали дозаторлар яхши сочилувчан донадор материал- ларни узатиш учун ишлатилади. Бунда материалларнинг сочилувчан зичлиги ҳарорат 5 дан 100 0 С гача ўзгарган пайтда 1800 кг/м 3 дан ортмаслиги ва дона- ларнинг ўлчами 3÷10 мм атрофида бўлиши талаб қилинади. 6.7-расм. Тарелкали таъминлагичнинг схемаси: 1- бурилувчи пичоқ; 2-манжета(қадама енг); 3-қабул қилувчи бункер; 4-тарелка Download 474.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling