Иккинчи қисм
ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ АРАЛАШТИРИШ
Download 474.05 Kb. Pdf ko'rish
|
6=боб
6.5. ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ АРАЛАШТИРИШ Қаттиқ фаза қатнашадиган баъзи гидромеханик, иссиқлик ва модда алмашиниш жараѐнларини мақбул режимлар билан сифатли олиб бориш ва жадаллаштириш учун материалларни махсус ускуналарда аралаштирилиб, сўнгра уларни тегишли технологик ускуналарга юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қаттиқ материалларни аралаштириш учун ҳар хил ускуналар – аралаштирувчи барабанлар, айланувчи парраклар, шнекли, лентали, мавҳум қайнаш қатламли ва марказдан қочма куч таъсирида ишлайдиган аралаштиргичлар ишлатилади. 6.8-расмда иккита парракли вали бўлган ва 1 2 3 4 120 қарама-қарши оқимли аралаштиргичнинг схемаси берилган. Ушбу ускуна қобиқ 1 ва унинг ичида айланиб турадиган шнекли валлар 2 ва 3 дан иборат. Валлардаги парраклар шундай қилиб жойлаштирилганки, вал 2 материални аралаштиргичнинг тушириш тешиги томон силжитса, вал 3 материални тес- кари томонга ҳаракат килдириш учун хизмат қилади. Вал 2 нинг айланиш со- ни вал 3 нинг айланиш сонидан катта бўлганлиги сабабли, материал жадал суръатлар билан аралашган ҳолатда тушириш тешиги томон силжитилади. 6.8-расм. Иккита вали бўлган қарама-қарши оқимли аралаштиргичнинг схемаси: 1-қобиқ; 2,3-шнекли валлар; 4-тушириш тешиги. Марказдан кочма куч майдонидан фойдаланилган аралаштиргичларда сочилувчан материалнинг жадал суъратлар билан аралашуви юз беради, натижада юқори самарадорликка эришилади. Марказдан кочма куч таъсири- да ишлайдиган, айланучи конусли аралаштиргичнинг схемаси 6.9-расмда бе- рилган. Ускуна қобиғи 1 ичидаги вал 2 га айланиб турувчи ичи бўш кесилган конус 3 ўрнатилган. Конуснинг икки томонидан симметрик жойлашган ой- наклар 4 бор. Конуснинг айланиши натижасида марказдан қочма куч таъси- рида материалларнинг заррачалари конуснинг ички юзаси бўйича юкори то- монга ҳаракат қилиб, конус ва қобиқ оралиғидаги бўшлиққа улоқтириб ташланади; ойнак орқали қайтадан конуснинг ичига киради. Конус билан бирга ҳаракат қиладиган парракли аралаштиргич 5 материалнинг ойнак орқали ўтишига ѐрдам беради. 3 4 2 1 121 6.9-расм. Айланувчи конусли аралшатириш ускунасининг схемаси: 1-қобиқ; 2-вал; 3-конус; 4-ойнак; 5-парракли аралаштиргич; 6-рама; 7-тўхтатиш учун мослама. Ушбу ускунадаги аралашиш жараѐни материалнинг конус бўйича кўтарилишида (заррачаларнинг турли тезликларга эга бўлганлиги сабабли), заррачаларнинг конус ва қобиқ оралиғидаги бўшлиқда пастга қараб тушишида ҳамда заррачаларни парракли аралаштиргич ѐрдамида аралаштириш пайтида юз беради. Ёмон сочилувчан материалларни ара- лаштириш учун қобиқ ичига рама 6 ўрнатилади. Ҳаракатдаги материал таъсирида рама эркин ҳаракат қилади, ушбу ҳаракатнинг тезлиги лентали тўхтатиш механизми 7 орқали бошқарилади. Раманинг вазифаси ҳаракат қилаѐтган материал ичида уюрмалар ҳосил қилишдан иборат бўлиб, унинг яхши аралашишига хизмат қилади. Материални юклаш ва тушириш ускуна- нинг тепаси ва остидаги қопқоқли туйнуклар орқали амалга оширилади. Қаттиқ материалларни синфлаш, саралаш, дозалаш ва аралаштириш учун мўлжалланган ускуналарни ҳисоблаш тартиби махсус адабиѐтларда бе- рилган. Download 474.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling