Иккинчи қисм


Download 474.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana06.11.2023
Hajmi474.05 Kb.
#1752031
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6=боб



111 
6-БОБ. ҚАТТИҚ МАТЕРИАЛЛАРНИ СИНФЛАШ,
САРАЛАШ ВА АРАЛАШТИРИШ
 
 
6.1. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР 
Технологик жараѐнларни мақбул режим билан олиб боришда қаттиқ 
донадор материалларни синфлаш ва аралаштириш, тайѐр маҳсулотларни 
маълум навларга ажратишда эса саралаш жараѐнлари муҳим аҳамиятга эга. 
Бўлак ва доналарнинг ўлчамига кўра қаттиқ материалларни маълум 
гуруҳларга ажратиш синфлаш деб аталади. Қаттиқ донадор материалларни 
синфлаш жараѐни асосан икки хил усул билан амалга оширилади: 1) механик 
усул – катта сим ғалвир ѐрдамида синфлаш; 2) гидравлик усул – сув ѐки 
ҳавода бир хил чўкиш тезлигига эга бўлган доналарни гуруҳларга ажратиш 
орқали синфлаш. Қаттиқ материал доналари аралашмасини ҳаво муҳитида 
ажратиш сепарация деб юритилади. 
Қаттиқ сочилувчан материалларни турли усуллар (механик, пневма-
тик ва ҳоказо) ѐрдамида аралаштириш технологик жараѐнларни бир меъѐрда 
олиб бориш ва жадаллаштириш имкониятларини яратиб беради. 
Синфлаш ва аралаштириш қаттиқ материалларни қайта ишлаш учун 
тайѐрлашда ѐрдамчи жараѐнлар ҳисобланса, саралаш эса тайѐр маҳсулотлар-
ни тегишли навларга ажратишга қаратилган бўлиб, мустақил жараѐнлар қа-
торига киради. Айрим шароитларда қаттиқ материалларни майдалаш жараѐ-
нидан кейин синфлаш амалга оширилади. 
6.2. МЕХАНИК УСУЛ БИЛАН СИНФЛАШ 
Доналарнинг ўлчамига кўра сочилувчан материалларни механик куч 
таъсирида бир ѐки бир неча катта сим ғалвирлар ѐрдамида гуруҳларга ажра-
тиш синфлаш деб аталади. Катта сим ғалвирли ускуналарнинг асосий иш ор-
гани вазифасини симли элаклар, тешикли пўлат листлар ѐки панжаралар ба-
жаради. Масалан, симли элаклар квадрат ѐки тўғри бурчакли тешиклар (ўл-
чамлари 0,4÷100 мм) бўлган тўрлардан тайѐрланади. Қалинлиги 3÷12 мм 


112 
бўлган пўлат листларда диаметри 5÷50 мм атрофида бўлган тешиклар 
очилган бўлади. 
Механик куч таъсири билан синфлашда икки хил маҳсулот ҳосил 
бўлади: 1) элакдан ўтган доналар (ѐки элак остидаги маҳсулот); 2) элак усти-
да қолган доналар (элак устидаги маҳсулот). Сим ғалвирли ускуналарнинг 
иши 2 та кўрсатгич билан баҳоланади: 1) самарадорлик; 2) иш унумдорлиги. 
Материал доналарини иккидан ортиқ синфларга ажратиш керак 
бўлган пайтда кўп маротабали сим ғалвирдан ўтказиш усулларидан фойдала-
нилади (6.1-расм): 1) тешикларининг ўлчами борган сари ортиб борадиган, 
6.1-расм. 
Сочилувчан қаттиқ материалларни катта сим ғалвир билан элаш 
усуллари: 
а-доналар ўлчамининг ошиб боришига асосланган усул; б-доналар ўлчамининг 
камайиб боришига асосланган усул; в-мураккаб усул.
кетма-кет жойлашган элаклар қаторидан фойдаланиш (доналар ўлчамининг 
ортиб боришига асосланган усул); 2) тешикларининг ўлчамини тепадан 


113 
пастга қараб камайтириб, элакларни устма-уст жойлаштириш (доналар 
ўлчамининг камайиб боришига асосланган усул); 3) мураккаб усул. 
Катта сим ғалвирли ускуналар 2 турга бўлинади: қўзғолмас ва 
қўзғолувчан. Элак юзасининг шаклига кўра ускуналар икки хил – текис ва 
цилиндрсимон юзали бўлади. Бундай ускуналар горизонтал ѐки қия 
жойлашган ҳолатда ҳам бўлиши мумкин. 
Битта барабанли сим ғалвирли ускунанинг схемаси 6.2
а-расмда 
кўрсатилган. Ушбу ускуна цилиндрсимон ѐки кўп қиррали шаклга эга бўлган 
ва деворларида тешиклари бор барабан 2, уни айлантирувчи узатма 3 ва та-
янч роликлари 4 дан иборат. Дастлабки материал (I) тарнов 1 орқали бара-
баннинг ички қисмига берилади. Барабан марказий вал ѐрдамида айланган
пайтда сочилувчан материал пастга қараб силжийди. Барабан горизонтга 
6.2-расм. 
Барабанли сим ғалвирли ускуналарнинг схемалари:
а-битта ғалвирли: 1-дастлабки материални бериш учун тарнов; 2-барабан; 3-узатма 
мосламаси; 4-таянч ролиги; б-ғалвирларнинг кетма-кет жойланиши; в-ғалвирларнинг 
марказий ўққа параллел жойланиши. Оқимлар: I-дастлабки материал; II-катта 
ўлчамли фракция; III,IV,V-заррачаларнинг ўлчами кичрайиб борадиган фракциялар.
нисбатан 4-7
0
билан жойлаштирилган бўлади. Ўлчами цилиндрсимон 
тешиклардан кичик бўлган доналар элак остидаги маҳсулот сифатида (Ш) 


114 
ажратилади. Ўлчамлари сим ғалвир тешикларидан катта бўлган доналар элак 
устидаги маҳсулот сифатида (П) барабаннинг пастки қисмидан ажралиб 
чиқади. 
Материални бир неча фракцияларга ажратиш зарур бўлган пайтда 
турли ўлчамдаги ғалвирлардан иборат бўлган барабанлар ишлатилади. 
Ғалвирлар кетма-кет (6.2
б – расм) ѐки марказий ўққа нисбатан параллел (6.2 
в – расм) ҳолатда жойлаштирилган бўлади. 
Барабанли сим ғалвирли ускуналарнинг асосий афзаллиги: конструк-
циясининг оддийлиги ва бир меъѐрда ишлаши. Камчиликлари: катта жойни 
эгаллайди; иш унумдорлиги кам; самарадорлиги паст. Ушбу камчиликлар-
нинг борлиги сабабли, саноатда уларнинг ўрнига тебраниб турувчи ва вибра-
цион сим ғалвирли қурилмалар ишлатилади. 
6.3-расмда тебраниб турувчи сим ғалвирли ускунанинг схемаси кел-
тирилган. Текис юзали ғалвир эксцентрик ѐрдамида тебраниб туради. Ўлчами 
ғалвир тешикларининг ўлчамидан кичик бўлган доналар ғалвирдан ўтиб, 
элак остидаги маҳсулот сифатида ажралади. Ўлчами ғалвир тешикларидан 
катта бўлган доналар ғалвирнинг ўнг томонидан элак устидаги маҳсулот си-
фатида ажралиб чиқади. 
6.3-расм. 
Тебранучи сим ғалвирли ускунанинг схемаси:
1-экцентрик; 2-қобиқ; 3-таянч устуни. 
Тебраниб турувчи сим ғалвирли ускунанинг афзаллик томонлари: иш 
унумдорлиги ва самарадорлиги барабанли ускуналарга нисбатан юқори, 
ихчам, ишлатиш қўлай; материалнинг майдаланиш даражаси кам. 


115 
Камчиликлари: конструкцияси турғун ҳолатда эмас; таянч устунлари тезда 
ишдан чиқиб туради. 
Саноатнинг турли соҳаларида вибрацион сим ғалвирли ускуналар 
кенг қўлланилади. Бундай ускуналар вибраторнинг ишлаш принципига кўра 
инерцион ва электромагнитли бўлиши мумкин. Вибрацион ускуналар бир қа-
тор афзалликларга эга: иш унумдорлиги ва самарадорлиги юқори; элак теши-
кларининг майда доналар билан тўлиб қолиши кам; ихчам; элакларни ал-
маштириш осон; энергия сарфи нисбатан кам. 

Download 474.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling