Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 209.25 Kb.
bet11/12
Sana23.04.2023
Hajmi209.25 Kb.
#1388574
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1.Utkir va sur bronhit

Халқ табобати воситалари ўткир бронхит давосида кўрсатилган.
Физиотерапия муолажалари ҳам бронх-ўпка тизимида қон айланишини яхшилаб, яллиғланишга қарши курашади: УВЧ, индуктотермия, СМТ, ДМТ кўкрак қафасининг юқори қисмига ёки икки курак оралиғига 10-15 дақиқадан 10 марта, йод ёки калций электрофорезини кўкрак қафасига қўйилади. Касалликнинг тинчланган (ремиссия) даврида организм қаршилик кучини (реактивлигини) ошириш ва яллиғланиш холати сўрилишини тезлаштириш, тўқима лар трофикасини яхшилаш ва бронхлар спазмасиника майтириш мақсадида кўкрак қафасига умумий ултрабинафша (УБ) нури, аскорбин кислатаси ва алоэ мушак оралиғига қўйилади.
Профилактикаси. Касаллик қўзишини олдини олиш учун бемор зарарли одатлардан (тамаки чекиш, алкогол истеъмол қилишдан) воз кечишлари ва жараённи қўзғатувчи омил ларни бартараф этиш керак. Организмни чиниқтириш мақсадида даволаш бадантарбияси, гидротерапия ва физиотерапия муолажалари қўлланилади.Сурункали бронхитни олдини олиш учун юқори нафас йўлларидаги инфекқия ўчоқларини тозалаш, грипп, қизамиқ, зотилжам ва бошқа касалликларни ўз вақтида даволаш катта аҳамиятга эга.
Окибати. Сурункали бронхит оқибати асосан ижобий, лекин организм касалликдан бутунлай тузалиб кетмайди, чунки патологик жараённинг ҳар бир қайталаниши (қўзиши) бемор ахволини янада ҳам ёмонлаштириб бораверади. Иккилимчи сурункали бронхитда эса хасталик тавдири асосан бронхитни содир қилган патологик жараён холатига боғлиқ.
Беморнинг иш қобилияти. Касалликнинг бошланғич даврида, ҳали ўпка эмфйземаси ривожланмаган даврда иш қобиляти сақланган бўлади. Нафас аъзоларининг таранглашишига олиб келган холатлар, салбий таъсир қилувчи метеорологик омиллар, чангни нафас орқали ютиш билан бевосита боглиқ бўлган иш шароитидан беморларни четлаштириш лозим.
Диспансеризация. Беморлар йил давомида 2 марта: қон, пешоб, балғам синамалари, кўкрак қафасини рентгеноско пияси, спирография, пневмотахометрия ёрдамида тўлиьқ клиник кўрувдан ўтказилади. Керак бўлса санатория ва курортларга юбориб саломатлик қайта тикланади.

Download 209.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling