Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 209.25 Kb.
bet2/12
Sana23.04.2023
Hajmi209.25 Kb.
#1388574
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1.Utkir va sur bronhit

бирламчи бронхитларда яллигланиш жараёни бронхларда кечади ва бошқа система касалликларига боғлиқ бўлмайди;
иккиламчи бронхитлар эса хамрох касалликлар (грипп, кўкйўтал, қизамиқ, ўпка сили ва юрак касалликлари) натижасида вужудга келади, кўпинча сегментар бўлади.
Шикастланиш майдони хажмига нисбатан ёйилган (диффузли) ва чегараланган (сегментар) бронхитлар фаркланади.
Зарарланиш чуқурлигига қараб: юзаки (саёз) - эндобронхит, бунда паталогик жараён бронхнинг шиллиқ қаватида чегараланган ҳолда жойлашади; чуқур - панбронхит-яллиғланиш жараёни бронх деворининг ҳамма қаватини қоплайди.
Яллиғланиш суюқлигининг табиатига (ҳарактерига) қараб, бронхитлар: катарал, шиллиқ-йирингли, фибринсимон, қонли ва некрозли турларига ажратиладилар.
Этиологияси бўйича: бактерияли (кўпинча полиморфли - коклар аралашмаси), вирусли (қизамиқ, кўкйўтал ва бошқа касалликлар вирусининг бевосита бронхларга таъсири билан боғлиқ), заҳарли (кимъё моддалари таъсирида), чанглар (ўсимлик, маъдан ва бошқа чанглар), ҳароратли (юқори ва паст ҳарорат, радиоактив нур энергияси таъсирида) турларга бўлинади.
Ўткир бронхит - бронх деворларининг ўткир яллиғла ниш жараёни бўлиб, ўткир кечиши ва диффузли тарьқали ши билан ифодаланади.
Этиологияси:
Вируслар - грипп, кўкйўтал, қизамиқ, аденовирус лар ва бошқалар.
Бактериялар - стрептокок стафилакок, пневмакок ва Фридлендр таёқчаси.
Физикавий ва кимъёвий жараёнлар - совуқ ва иссиқ ҳаво, чанг, заҳарли газлар, дори воситалари.
Мойил омиллар: совқотиш, тамаки чекиш, алкоголни суиистимол қилиш, касб-корига алогқадор зарарли омиллар (сульфид ва нитрат кислата, фосген, хлор буғларидан нафас олиш) таъсири, юқори нафас йўлларида инфекция ўчоғининг мавжудлиги (синусит, гайморит), бурун билан нафас олишнинг бузулиши, кўкрак қафаси шаклининг ўзгариши (қийшиқланиши).
Патогенези.
Зарарловчи омиллар трахея ва бронхларга ҳаво (аэроген), қон (гематоген) ва лимфа йўллари (лимфоген) орқали ўтади. Бронхларнинг ўткир яллиғланиши баъзида бронхлар йўлининг торайиши - шишли яллиғланиш ёки бронхларнинг таъсиротга жавобан спастик қисқариши билан кузатилади. Баъзи холларда организм бирор таъсирга жуда сезгир бўлиб қолган кишиларда ўткир бронхит аллергик касалликларга ўхшаш намоён бўлади (астмали бронхит, вазомоторли ринит, эозинофилли катар ва бошқалар). Бронхитларнинг бу турлари патогенезида асосан бронхларнинг шиллиқ қавати яллигланиши ўрнига кўпинча артерияли ва венозли қизариш ётади.

Download 209.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling