Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 209.25 Kb.
|
1.Utkir va sur bronhit
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асоратлари.
- Қиёсий ташхиси.
Ташқи нафас фаолияти. Сурункали бронхитда ўпка хаётий сиғимининг камайиши, ўпка максимал вентиляқиясининг тезлашуви кузатилади.
Кечиши. Сурункали бронхитнинг жадаллашган ҳолда кечиши сифатли муолажадан, тўгри олиб борилган реабилитақия ишларидан сўнг тўхташи ва узоқ муддатли ремиссия билан алмашиши мумкин. Касалликнинг қайталаниши кўпинча совқотиш, ҳар хил инфекқиялар, меҳнат ва касбдаги салбий омиллар таъсирида вужудга келади. Асоратлари. Касаллик жадаллашиб борган сари ўпка эмфиземаси, нафас етишмовчилиги кичик қон айланиш тизимида қон босимининг ошиб кетиши (ўпка гипертензияси) ва сурункали ўпкали юрак холати ривожланади. Ташхиси. Ташхис қўйишда, мос даво танлашда ва унинг самарадорлигини, ҳамда оқибатини аниқлашда бронх обструкқияси симптомлари (жисмоний зўриқишда ва иссиқ хаводан совуқ хавога чиқишда вужудга келадиган хансираш, узоқ ва қийинчилик билан йўталиш натижасида балғам ажралиши, нафас чиқаришда қуруқ хуштаксимон хириллашларни содир бўлиши, нафас чиқариш даврининг чўзилиши ва функционал диагностика услуб маълумотлари) асосий мезон хисобланади. Қиёсий ташхиси. Бирламчи сурункали бронхитни бошқа касалликларда (ўпка саратони, бронхоэктазия, бронх астмаси, ўпка сили, сурункали пневмониялар) учрайдиган узоқ муддатли йўтал ва хансираш билан кузатиладиган иккиламчи бронхит билан қиёслаш даркор. Зотилжамдан фарқли ўлароқ сурункали бронхит диффузли касаллик бўлиб, аста-секин бронх обструкқияси, ўпка эмфиземаси, нафас етишмовчилиги, ўпка гипертензияси, сурункали ўпкали юракка дучор қилади. Бу касалликда рентгендаги ўзгаришлар асосан бронхлар дарахтидаги ўзгаришлар диффузли бўлиб, бронхлар обструкқияси ва обструктив эмфизема билан ифодаланади. Бронх астмасидан бўшлиш хуружлари бўлмаслиги билан фарқланади. Зотилжамда яллиғланиш жараёни ўпка тўқи масининг чегараланган қисмидагина аниқланади, ҳамда пневмосклероз ва карнификақия ҳолатлари кузатилади. Ўпка сили билан қиёслашда: беморда сил интоксикацияси (заҳарланиши) белгилари, балғамда сил микобактерияси (таёқчаси) борлигига, рентген ва бронхоскопия текши рувлари маълумотларига ва туберкулин синамаларининг натижаларига асосланади. Ўпка саратони ривожланишида доимий сабабсиз қаттиқ йўтал, қон туфуриш, кўкрак қафаси сохасида оғриқлар гумонсираш белгилар ҳисобланади ва тезлик билан рентген ҳамда бронхография текширишларини ўтказиш кераклигини талаб қилади. Бундан ташқари балғам ва бронхлар ювилган сувни, бронхдан олинган биопсия материалларини цитологик текшириш ва атипик хужайраларни қидириш керак бўлади. Нообструктивли ва обструктивли бронхитнинг қиёсий ташхиси хансираш ва спирограммада аниқланадиган ташқи нафас фаолияти ҳолатини клиник бахолашга асосланган: нообструктив бронхитда хансираш йўқ, ташқи нафас фаолияти меъёр атрофида, обструктивда эса жисмоний зўриқишда хансираш, ўпка вентиляциясининг турғун обструктивли бузилиши, жисмоний зўриқишга толерантлик (сезувчанлик)нинг пасайиши кузатилади. Астматик бронхитда хансираш ҳарактерли эмас, жис моний зўриқишга толерантлик пасаймаган, обструктив бузилишлар ўткинчи ҳарактерда бўлади. Download 209.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling