Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 209.25 Kb.
bet5/12
Sana23.04.2023
Hajmi209.25 Kb.
#1388574
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1.Utkir va sur bronhit

ҚУРУҚ йўталга қарши - 0,015г кодеин билан 0,3г на трий гидрокарбанат аралашмаси, либексин 2 таблет кадан, тусупрекс ва глаувент 1 таблеткадан кунига 3 4 марта ичилади, фалимент ва викс - 1 таблеткадан 5 6 марта тил остига қўйилади.
Балғам ажралишини кучайтириш учун термопсис ва алтей дамламаси, 3%ли калий йод эритмасидан 1 ош кошиққан 4 маҳал, бромгексин таблеткасидан 1 дона дан кунига 4 махал; бронх йўли торайганда 0,25г эуфиллин таблеткасидан 2-3 марта, 20-30 томчи солутанни бир кунда 3 марта овқатдан кейин қабул қилишлик тавсия қилинади.
Физиотерапия. Касалликни комплекс даволашда физиотерапия муолажалари кенг кўлланилади. Беморга уй шароитида чалғитувчи воситалардан кўкрак қафасига банка, хантал (горчичник), иситувчи компреслар, оёққа иссиқ ванналар тавсия қмлинади. Ёпишқок; балғамни юмшатиш учун йод эритмалари (0,5%ли калий йодид) ёки балғамни юмшатувчи (мукалтин) сифатида таъсир қилувчи (20%ли мукотиста - ацетилцистин эритмасидан,) ҳамда протеофибринолитик ферментлар - трипсин (10-15мг), химотрипсин (5-10мг), панкреатин (0,25-0,5г) буфер эритмалари аэрозолларидан фойдаланилади. Кўкрак қафасини солюкс ва Минин лампаси, ҳамда инфранур билан тўш ва кукрак оралиқ сохасига 20-25 дақиқа давомида кунига 1-2 марта нурлантириш тавсия қилинади. Бронхлар тиришишида (бронхспазмда) бронхолитиклар билан тўлдирилган чўнтак инголяторларидан (астмопент, беродуал, беротек, сальбутамол) ва антигистамин дорилари дан 1 суткада 3-4 марта фойдаланилади. Касалликнинг огир кечадиган турида симптоматик даво 2-3 кун мобойнида самарасиз қолса, беморларга антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлари (пенициллин 0,5-1г дан мушак орасига 4 махал, цефоперазин 1,0-2,0г мушак орасига 2 марта, далоцин-Ц-клиндомицин 150-ЗООмг капсулада огиз оркали 4 марта, бисептол-480 2 таблеткадан 2 марта қабул килиниши тавсия қилинади.
Халқ табобати воситалари. Қуруқ йўтални тинчлантирувчилар.
Бир ош қошиқ миқдордаги майдаланган ажган устига қайнаб турган 200мл сув қуйилиб, 1 соат давомида турғизиб қўйилади, сузиб олиниб, овқатдан 30 дақиқа илгари 1/4 стакандан 3 махал ичилади.
4 ош қошиқ анжир қоқиси талқонини 2 стакан сутда 5 дакиқа қайнатилади. 1 соат давомида дамлаб қўйилади, қайнатмадан 1/2 стакандан кунига 2-4 марта истеъмол қилинади.
Ҳар куни 1-2 чой қошиқ хрен шарбатини шакарга ёки асалга аралаштириб қабул қилинади.
2 ош қошиқ қайнатилган шолгом шарбатини шакарга ёки асалга аралаштириб 2-4 марта ичилади.
Турп ёки сабзи шарбатини тенг миқдорда (1:1) сутга қўшиб, 1 ош қошиқдан 6 марта ичилади.
5-6 дона саримсоқ тишчасини янчиб, 1 стакан сутда 5 дақиқа секин қайнатилади ва 1 соат димлаб қуйилади, кунига 5-6 марта ичилади.
30г ширинмия илдизи кукуни ва 15г укроб кукунини 60г шакарга аралаштирилади ва 1/2 чой қошшқдан 2 махал ичилади.
Катта бошли ош пиёзни қиргичдан ўтқазиб, роз ёғи билан аралаштирилади, сўнгра қоришма уйқудан олдин кўкракка, томоққа сурилади, нахорга 1 ош қошиқни истемол қилинади.
400г қўнғир эман пўстлоғни қайнатилади, 4г аччиқ тошни эритилади ва 60г асал қўшилади ва томоқни ғар-ғар қилиб чайилади.
Жунли тўқима сирка, кунга боқар ёри ва камфора ёги аралашмаси билан намланади ва кўкракка уйқу дан олдин қўйилади. бўйин орқасига қирғичдан ўтка зилган хрен компресси жойлаштирилади.

Download 209.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling