Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 112.5 Kb.
|
5.Utkir revmatik isitma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Токсик-аллергик назарияси
- Гормонлар ўзгариши
- 5. Патологик анатомияси.
- 6. Клиник кўриниши.
Патогенези.
Аллергия назарияси - иммун бузулиши. Сенсибилизацияловчи агентлар (стрептококк ва унинг токсинлари, вируслар) организмнинг хусусий оқсиллари парчаланишини чақиради ва улар ўз навбатда антигенга (аутоантигенга) айланади. Организмни антигенга нисбатан сенсибилизациясини ошиши аллергик холатни ривожлантиради. Антигенни организмга тарқалиши аутоантитана аутоагрессорлар ҳосил бўлишини кучайтиради ва улар ўзаро реакцмяга киришиб иммун бирикмани (комплексни) шакллантиради. Иммун бирикма қон билан айланиб, бириктирувчи тўци-мага (эндокард, миокард, бўғинларга) чўкади, жойлашади ва уларда гиперергик яллиғланиш холатини вужудга келтиради. Бу холат ревматизм деб номланади. Токсик-аллергик назарияси - стрептококк кўп микдорда кардиотоксик хусусиятли модда ишлаб чиқаради. Вирус концепцияси - вирусли ва стрептококкли кардитларнинг кўпчилик клиник ва морфологик кўринишларининг бир-бирига ўхшашлигига асосланган. Гормонлар ўзгариши - мия ортиғи (гипофиз) ва буйрак усти бези фаолиятининг бузилиши ахамиятли - хасталик зўриққан даврда қонда гормонлар миқдори камаяди, бунда гормонлар билан даволаш яхши самара беради. 5. Патологик анатомияси. Ревматизм ривожланиши 4 босқичдан иборат. (а) мукоидли бўкиш (б) фибриноидли ўзгариш - коллаген некрози ривожланади (в) гранулематоз - Ашоф-Талалаев гранулемаси хосил бўлади (г) склероз - гранулемалар турғун склеротик ўзгаришга айланади. 6. Клиник кўриниши. Кўп қиррали (полиморфли) – жараён ўткирлигига, шикастланган аъзо ва системалар сони ва табиатига (характерига), касаллик бошланишида беморнинг тиббий ёрдамга мурожат қилган даврига, даволаш натижаларига боғлик. Ревматизм одатда стрептококкли томок, бурун инфекцияси билан касалланишдан (ангина, сурункали тонзиллит, гайморит) 1,5-4 хафта ўтгач бошланади. Қайта хуруж килишда (рецидивда) бу муддат киска (1-2 кун) бўлади. Хасталик иситмалаш (харорат кўтарилиши аксарият 37,5—38,5°С, кам холларда 39-40°С), титроқсиз терлаш би-лан кузатилади. Ревматизмда энг кўп зарарланадиган аъзо юрак хисобланади. Ревматикли жараён юракнинг ҳамма қава-тини шикастлайди, лекин асосан эндомиокардит (ревмокардит) типида ривожланади. Ревмокардит бирламчи (биринчи хуруж) ва қайталанувчи (такрорланувчи хуружлар), шаклланган қопқоқ нуқсонлари ёки уларсиз бўлади. Download 112.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling