Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Марказий нерв системаси зарарланиши


Download 112.5 Kb.
bet5/13
Sana29.04.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1400055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5.Utkir revmatik isitma

Марказий нерв системаси зарарланиши - кичик хорея кўринишида болаларда кузатилади. Хасталикнинг клиник манзараси қўл-оёқларнинг ва мимика мушакларнинг хаотик эхтиёрсиз харакати билан ифодаланади, рецидивлар (қайталанишлар) билан ўтиши мумкин, уйқуда симптомлар мутлақо кузатилмайди, лекин 17-18 ёшда асосан йўқолади.

(10) Ўпка зарарланиши - васкулитлар атрофида вужудга келади.
а. Ревматикли пневмонитлар ва плевритлар иккитомонлама.
б. Балғам таркибида эозинофиллар
в. Антибиотикли давого резистентли (чидамли)
г. Ревматизмга қарши дорилар яхши самара кўрсатади.

  1. Буйрак зарарланиши - ревматизм қўзиган даврида протеинурия ва гематурия билан ифодаланади, кам холларда нефрит ривожланади.

  2. Лаборатория синамалари.

а. Сийдикда микрогематурия, протеинурия.
б. Қонда ЭЧТ кўтарилади (50-70 мм/с), лейкоцитоз полартритга хос, эндокардитда эса ўзгариш аниқланмайди.
Узоқ давом этувчи ва тўхтовсиз қайталанувчи шаклида гипохромли анемия, диспротеинемия (гипоалбуминемия, гиперглобулинемия, айниқса гаммаглобулинлар ошади), С-реактивли оқсил пайдо бўлиши стрептококка қарши антитаналар (антистрептомалуронидаза-АСГ, антистреп-токиназа-АСК, антистрептолизин-0 -(АСЛ-О) титрининг кўтарилиши кузатилади.
7. Таснифи. А.И.Нестеров (1964) бўйича ревматизм касалли-ги икки фазага бўлинади: фаол ва фаолсиз (1-2-жадвал).

  1. Ревматизмнинг фаолсиз фазаси бу ҳолатда ревматизм ўтказган беморларда клиник ва лаборатория текширувлари яллиғланиш жараёни ёки иммунитет бузилишлари белгиларини аниқланмайди. Хасталикнинг фаолсиз даврида
    беморлар иш қобилияти сақланади, гемодинамика бузилиши эса, агарда юрак нуқсони шаклланган бўлса, жисмоний зўриқишдан сўнг кузатилади.

  2. Хасталикнинг фаол фазаси кечишида 3 даража тафовут қилинади: 1-минимал (паст), П-ўртача, Ш-максимал (юқори). Фаолликни аниқлашда клиник кўриниши, ҳамда лаборатория кўрсаткичлари ўзгаришлари даражаси цўлланилади.


Download 112.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling