Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet14/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Альберт ЭЙНШТЕЙН

Бу дуёдаги энг оғир иш – ўзингни тергаш. Суд қилиб, ҳукм чиқариш – ўзгаларни суд қилишдан кўра минг карра қийинроқ.


Агар ўзингни тқғри суд қила билсанг, демак, чиндан ҳам донишманд одам бўлиб чиқасан.
Антуан де СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Ҳеч қачон сизга энг кўп ғамхўрлик қилаётган, сизга талпинаётган инсонга беэътибор бўлманг. Чунки бир кун сиз уйғонишингиз ва юлдузларни санаб, ойни йўқотганингизни англашингиз мумкин.


Антуан де СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ


У


Мол-дунё билан бахт сотиб олиб бўлмайди деганлар, китоб дўконига кириб кўрмаганларда!..
Аҳмад Хойрий УМАРИЙ


Умр


Танишдилар… Севишдилар… Турмуш қурдилар… Фарзанд кўрдилар…
Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб кўп куйдирди… Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди…
Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди…
Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан.

  • Онаси, – деди. –Дунёга келиб нима кўрдик ўзи?

  • Билмасам, – деди аёли хўрсиниб…

… Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди.


Ў


Кишида ғайрат бўлса ҳаммасига ўрганиб кетади. Гап ғайратда, меҳнатда.
Мен сизга айтсам, кишини ҳар қандай оғир аҳволдан қутқарадиган нарса бу меҳнат экан.
Эркак киши деган тиниб-тинчимаса-да!
Ўлмас УМАРБЕКОВ


Ҳ

Яшаш


Тонг кирди, ҳаётни уйғониб яша,
Сўзларинг жарангдор, сўз қониб яша.
Донолар суҳбатин тингла сукут-ла,
Нодонга жавобни қизғониб яша.
Хайрулла ҲАМИДОВ

Билмадим, эҳтимол одамзот фаришта бўлиб туғилса туғилар, аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.


Ўткир ҲОШИМОВ

Эҳтимол ўғирлик қилган одамнинг сири очилмас, эҳтимол қотиллик қилган олчоқнинг ҳам сири билинмас. Аммо хиёнат фош бўлмай қолмайди. Негаки, хиёнатни бир одам қилмайди. Албатта, шериги бўлади. Фақат, ёмон жойи шундаки, хиёнатдан озор чеккан одам бу сирни ҳаммадан кейин билади. Шуниси алам қилади…


Ўткир ҲОШИМОВ



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling