«Отчопар» бозорида дўстимни учратиб қолдим. Математик… Олим… Сигарет сотиб ўтирган экан… Мени кўриб кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим.
Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман. Негадир йиғлагим келди…
Р Рост билан ёлғоннинг ўртаси…
«Рост билан ёлғоннинг ўртаси тўрт энлик», деган гап бор. Қизиқ, нега энди оз эмас, кўп эмас, тўрт энлик? Гап шундаки, кўз билан қулоқнинг ораси тўрт энлик экан. Эшитганингга эмас, кўрганингга ишон. Мақсад шу. Начора, ҳамма рост гапиравермайди. Аммо ёлғон гапираётган одам ҳам ичида, барибир, ростини ўйлайди.
Ботирлар ўлмаган ҳеч қачон жангда,
Қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни!..
Шавкат РАҲМОН
Кўнглим тилимдан, тилим эса кўнглимдан хафа.
Кўнглим, туйғуларни англата олмагани учун тилимдан хафа бўлса, тилим англата олмайдиган нарсаларни ўйлагани учун кўнглимдан хафа…
Жалолидддин РУМИЙ
Душман-дўст
«Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, ўша душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир».
Мавлоно Жалолидддин РУМИЙ
Кўнгил
Кўнгил қолиши энг раҳмсиз туйғу. На ҳузун, на рашк ва на нафрат у каби кучли эмас. Ҳатто улардан сўнг қалбда нимадир қолади. Аммо кўнгил қолгач фақат бўшлиқни ҳис қиласиз.
Эрик Мария РЕМАРК
Севги-айб кўрадиган кўзни юмиб, гўзаллик кўрадиган кўзни очади.
Севадиган бўлсанг мана шундай сев! На айбсиз инсон қидир, на инсондан айб!
Жалолиддин РУМИЙ
С
Одамлар мағрурликдан кўр бўлиб қолишган. Улар сизнинг расмларингизни сақлаб қўяди, эски хатларингизни ўқийди, биргаликда ўтказган дақиқаларингизни эслайди ва сизни ич-ичидан соғинади. Аммо ўзлари кўринмайди, кўринган тақдирларида ҳам ўзини бепарво кўрсатишга ҳаракат қилади. Аслида, булар бари инсон зотигагина хос бўлган одатлар ва айнан инсон зотига хос… аҳмоқлик!
Do'stlaringiz bilan baham: |