Доктор Оиз АЛ-ҚАРНИЙ
Қисмат
У қабристондан қўрққани учун ўша ёққа умр бўйи қадам қўймади. Отаси ўлганда ҳам, онаси ўлганда ҳам, хотини ўлганда ҳам бормади. Аммо, уни одамлар, барибир, элтиб ташлашди…
Манзура АБДУЛЛЛАЕВА
Инсон табиати шундай яратилганки, у тез-тез хато қилиб туради: ўткинчи ҳою ҳавасни кўпинча ҳақиқий муҳаббат деб ўйлайди. Асл муҳаббат оғриқ билан келади.
Чингиз АЙТМАТОВ
Бажо этмоқликка тириклик расмин
Ўзингда куч топгин, ўзингда куч топ!
Усмон АЗИМ
Борини хуш кўринг!
Биз инсонлар фақат камчиликларни кўриб ўрганиб қолганмиз.
Ақл, чирой, кўз, оёқ, қўл… санаса саноғи йўқ. Ғам-ташвиш дейсизми, у ҳаммада ҳам бор.
Шундай экан «Қаҳрини ҳам, Лутфини ҳам» хуш кўринг!
Али АКБАР
Б
Ер юзида сўнгги одамзод хонада ёлғиз ўтирарди. Шу пайт кимдир эшикни тақиллатди…
Фредерик БРАУН
В «Эркин Воҳидов ҳикматлари» китобидан
… Жим бўлиш асрлар бўйи сингдирилган. Яшаган юртимиз ўчган овозлвр мамлакати бўлади… «Ғунча то оғзини очди, бўлди вайрон оқибат», деган шеърлар бизни тарбиялади. Озод ва мустақил бўлиб ҳам ички хавотирдан тўла фориғ бўлмадик. Дарҳақиқат, шаҳар қуриш осон-у, онгни ўзгартириш қийин экан…
Г Ёшлигингни асра
Ёшлигингни асра. Дунёда ундан яхши палла йўқ. Ундан қимматли нарса ҳам йўқ! Ёшлигингни худди олтин каби истаган нарсага ишлатишинг мумкин.
М.ГОРЬКИЙ
«Ҳаёт шундай ажойибки: биз бизни севмаганлар учун қаҳрамонликлар кўрсатамиз, уларга эришиш учун қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Аммо қизиғи шундаки, бизни севганлар бизни ҳеч қандай қаҳрамонликларсиз, қийинчиликларсиз, боримизча, оддийлигимизча севади. Афсус, бу борада бизнинг кўзларимиз кўр, қулоқларимиз кар».
Жон ГРЕЙН
«Юлдузлар айбдор»
Do'stlaringiz bilan baham: |