Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet6/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Й


Сизнинг хафагарчиликларингиз абадий эмас… Сизнинг қалб синиқларингиз, кўз ёшларингиз-да абадий эмас… Бу дунёни яратган, сизни йўқдан яратган Аллоҳ сизни ҳам ғамгин ҳолда ташлаб қўймайди, тушунинг… Аллоҳ таоло бандаларига жуда меҳрибондир. Унинг раҳм-шафқати ғазабидан устундир… Қўлларингизни очинг… Раббингиздан сўранг. Ибодатга дангасалик қилманг. Аллоҳ бермайди деб ўйламанг… Намозингизда ишонч ила бардавом бўлинг… Дуо қилинг… Умид қилинг… Сабр қилинг… Аллоҳ сизни ҳам ноумид қолдирмайди, бунга ишонинг…
Эрдоған ЙИЛДИРИМ


У

Учта кичик ҳикоя


Ишонч… Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади.
Умид… Эртага уйғониш-уйғонмаслигимизни билмаймиз-у, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз.
Таваккал… Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз.
Бўлмаётган бўлса, мажбурлама! Ё хаёлларинг паришон бўлади, ё қалбинг…
Унутган киши бўл! Чунки гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингда ҳақиқатга айланади!..
Шамс ТАБРИЗИЙ


Х

ХАТО


Бир куни Алберт Эйнштейн доскада масала ечди. Ўнтаси тўғри, лекин биттаси нотўғри эди.
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди. Барча ўқувчилари олимни масхара қилди.
Эйнштейн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди:

  • Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».

Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.


Қ

Қуримаган кўчат


Бир кун эр ва хотин тортишиб қолишибди. Шунда улар ажрашиш фикрига келишибди. Кейин эри:

  • Кел, бундай йўл тутамиз: ҳовлимизга бир кўчат экамиз, лекин бир томчи ҳам сув қуймаймиз, агар кўчат қуриб қолса ажрашамиз, қуримаса, доимгидек яшаймиз, – дебди.

Кўчатни экишибди.
Орадан икки ой ўтса ҳам кўчат қуримас экан.
Бир куни тунда эр ва хотин кўчат ёнида қўлларида сув билан учрашиб қолишибди…



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling