Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Саховатни ғиштдан ўргандим!


Download 73.42 Kb.
bet20/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Х

Саховатни ғиштдан ўргандим!


  • Сахийликни кимдан ўргандинг? – деб сўрадилар Ҳотам Тойидан.

  • Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.

  • Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?

  • Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатишларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади!



Ҳ

Ҳақиқий сўқир


Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматиллоҳи алайҳ жамоати кўп масжидда имом бўлиб турганларида жамоатнинг кўплигидан ҳайратланган бир киши келиб:

  • Эй имом! Айт-чи, бу ердаги намозхонлар адади қанча экан? – деб сўради.

Имом Аҳмад унга:

  • Ҳеч қанча, – дедилар.

Савол берган киши жаҳл қилиб:

  • Кўрмисан? – деди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам одоб билан уни ранжитмай шундай жавоб бердилар:

  • Кўр қиблага юзини бурган, лекин етим ва муҳтожлардан юз ўгирган кишидир.

Кўр Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сажда қилиб, унинг бандаларига кибр қиладиган, паст кўрадиган кишидир.
Кўр масжидда олд сафда, камбағаллар сафида ва ҳақиқатни айтишда умуман йўқолиб қоладиган кишидир.
Кўр ҳар куни садақа беришга қодир бўлатуриб, бир кун садақа берадиган кишидир.
Кўр еб-ичишдан ўзини тийиб (рўза тутиб), ҳаромдан ўзини тиймайдиган кишидир.
Кўр Каъбанинг атрофини тавоф қилиб, лекин камбағалларнинг атрофини тавоф қилишни унутадиган кишидир.
Кўр намоз ўқиб, рўза тутса ҳам тижоратда, савдо-сотиқда инсонларни алдаб юрадиган кишидир.
Кўр намоз ўқийдиган, лекин ўқиган намози ўзига фойда бермайдиган кишидир.
Кўр диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, манфаат бўлмаганида ундан юз ўгирадиган кишидир.
Кўр ҳар нарсани тушуниб етиб, лекин ҳеч нарсани билмайдиган кишидир.



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling