Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар
Download 73.42 Kb.
|
Hikmatli fikrlar, hikoyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»дан
- Икки эшик ораси
- Оналар олами
- Сурат
Ақллилик балосиБиласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу… кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди… Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От ақлли жонивор, кўп ўйлайди, эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди! Ўткир ҲОШИМОВ «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»данДарахтнинг мева тугишга шай турган қанчадан-қанча гулларини бемаврид шамоллар учириб кетгани сингари умримнинг қанчадан-қанча онлари ҳасадгўй ва мунофиқлар етказган жароҳатлардан оғриниш-у, турмуш икир-чикирларини ўйлаш билан бесамар ўтаётганига ўкинаман. Ўткир ҲОШИМОВ «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»данСевги изҳор қилаётган эркак соқов бўлса ҳам булбулигўёга айланиб кетади. Аммо айтганларини тезда унутади. Изҳори дилни тинглаётган аёл булбулигўё бўлса ҳам соқовга айланиб қолади. Аммо эшитганлари ҳеч қачон унутмайди… Ўткир ҲОШИМОВ Икки эшик орасиМинг йил яшаган бир саҳоба: «Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдим-у, бу эшикдан чиқиб кетаяпман», деган экан. Шунақа, болам. Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзотга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганида қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб-ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда, барибир, ташлаб кетади. Икки орада иморатни бушгани қолади. Ўткир ҲОШИМОВ Оналар оламиНимага бировнинг боласи бўлар экан?! – тўсатдан онамнинг жаҳли чиқиб кетди. – Йиғлаб турган боланинг бегонаси бўладими? Уялмайсанми шунақа дегани? Йиғлаб турган норасидага раҳми келмаган одам – одамми?! Индамадим. Аммо, барибир, ўшанда онамни ноҳақ ҳисоблаган эдим. Йўқ, чамамда, оналарнинг биз тушунмайдиган, бизнинг ўлчовимизга сиғмайдиган ўз олами борга ўхшайди. Ўткир ҲОШИМОВ СуратДунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. Бўлди, кетдим. Шошма, болам, – онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термулди. – Гап бор. Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш… Нима эди? Онам кўзимга маъюс термулиб ўтирарди. Суратга тушайлик, – деди тўсатдан. Ажабландим. Нега? Яқинда мен ўламан. Онам бу гапни худди «Қўшникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим. Қўйсангиз-чи, ойи, – шундай дедим-да, чиқдим-кетдим. Орадан икки ҳафта ўтди-ю… Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтиниг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада… Нима, сен кино юлдузимисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил… Ҳар ерда… Фақат… Онанг билан тушган суратинг йўқ! Ўткир ҲОШИМОВ Download 73.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling