Ҳикоянавислари сафида кўраман, деб таърифлайди. 307-308 б.]
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
“KECHA VA KUNDUZ” ROMANI MILLIY ROMANCHILIGIMIZ NAMUNASI
173 ҳикоянавислари сафида кўраман”, деб таърифлайди.[3.307-308 б.] Хулоса қилиб айтганда, Ғафур Ғулом бутун истеъдоди ва фаолиятини ўз халқи адабиёти, маданияти ривожига бағишлаган ижодкорлардан саналади. Унинг мумтоз ва замонавий адабиётга ёндашув мезонларини, тадқиқот олиб боришдаги ўзига хос усулларини ўрганиш, шубҳасиз, бу борадаги илмий-назарий тадқиқотлар савияси янада юксалишига хизмат қилади.Зеро, унинг чуқур илмий-назарий мушоҳадалар асосида яратилган адабий-танқидий асарлари ўзбек адабиётшунослиги илмининг ривожи ва камолотига муайян даражада таъсир кўрсатганлиги билан ғоят аҳамиятлидир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Шарафиддинов О. Халқ бахтининг оташин куйчиси. //Биринчи мўъжиза. - Т.: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979. 2. Ғулом Ғ. Мукаммал асарлар тўплами. Ўн икки томлик. //Ўн биринчи том. – Т.: Фан.1989. 3. Ғулом Ғ. Мукаммал асарлар тўплами. Ўн икки томлик. //Ўн иккинчи том. – Т.: Фан,1990. “КЕЧА ВА КУНДУЗ” РОМАНИ МИЛЛИЙ РОМАНЧИЛИГИМИЗ НАМУНАСИ С.Каримова, Қўқон ДПИ доценти С.Каримова, Қўқон ДПИ талабаси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ўзбек адабиётининг ривожланиш зинапояларида ўзига хос ўринга эга бўлган маҳоратли ижодкор ҳисобланади. Ўзи яшаган даврлардаёқ эрк ва истиқлолни, миллий ғурур ва миллийликни куйлашни асарларининг мазмунига айлантириб юборган эди. Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда қўлга киритилган мустақиллигимиз асослари ХХ аср бошларида Чўлпон томонидан кўтарилган ғояларга бориб тақалади. Халқини 174 озод ва эркли кўриш ғояси Чўлпонннг деярли барча асарларининг асосини ташкил қилади. Чўлпон ижодида шеърлар ва кичик ҳикоялар, адабиётшуносликка оид илмий-танқидий мақолалари билан бир қаторда “Кеча ва кундуз” [1.48] романи ҳам катта аҳамиятга эга бўлган асар ҳисобланади. Романнинг иккинчи қисми ҳанузгача топилмаганлиги адабиётшунослигимизга маълумдир. Мавжуд биринчи китобидаёқ Чўлпон зўравонликка асосланган тузумнинг вужудга келиши ва бу тузумнинг шаклланиши жараёнида миллий ғурур ва миллийликнинг йўқолиб бориши сабабларини рамзий бадиий ифодасини беришга интилган. Шунингдек, асарнинг бошидан то охирига қадар миллий ғурурни синдириш ва миллийликни йўқотиш усуллари ва йўллари кўрсатиб борилган. Чўлпон романдаги барча образлар ва улар қаторидаги Акбарали мингбоши, Нойиб тўра, Зунунларнинг тавсифи орқали миллий ғурур тушунчасини ва уни инсон онгига таъсири масаласини таҳлил қилади. Мирёқуб Нойиб тўранинг уйида ўтирганида “икки томон елкасига тилладан болға сурати ўрнатилган” инженер кириб келади. У мустамлакачилар вакилидир. Инженер мустамлака қилинган ўлка халқининг вакили бўлган Мирёқуб билан сўрашишни лозим деб топмайди. Нойиб тўра ноқулай вазиятни юмшатиш мақсадида уларни бир-бирига таништиради. “У одам ўтирган ўрнидан секингина бош силкиб қўяди. Мирёқуб ғурурининг калтакланишидан келган бир заҳарханда билан кулди, инженер эса бурунги кулар юзини ҳам нуқталаб олди”. [1.24] Қуйидаги олинган эпизодда инсоний муносабатлардан йироқ бўлган мулоқот, менсимаслик Мирёқубга оғир ботади. Инженер эса мустамлака қилинган халқ вакилиги ҳурмат билан қарашни ва уларнинг миллий анъаналарини қадрлашни лозим деб топмайди ва уларни зўравонлик ва буйруқвозлик йўли билан бошқариш энг қулай йўл деб ўйлайди. Ҳаёт лабиринт (зигзак)ларида сарсон ва саргардон бўлган, 175 ўзлигини англай олмайдиган халқнинг ғурурини синдириш қийин эмас деган тушунчага эгалигини намойиш қилади. Юқоридаги тушунчалар асосига қурилган муомала шахсий ва миллий ғурурнинг уйғониш куртакларининг уйғонишига сабаб бўлади. Лекин романдаги каҳрамонларнинг миллий ғурури ҳоким идеалогияга қарши курашга яроқсиздир. У тўла шаклланмаган бўлиб, шунинг учун ҳам халқнинг онгидан ва қалбидан озодлик туйғусини сиқиб чиқариш осон эканлигини ёзувчи кўрсатиб беради. Бу туйғунинг камолатга етишуви ХХ асрнинг сўнгги чоракларига тўғри келди ва у амалга ошди. Мустамлакачилар қўлида қўғирчоқ бўлган Акбарали мингбоши образи эзилган, эркинлиги тортиб олинган халқни бошқаришдаги сиёсий ўйиннинг қурбони мазмунини ўзида мужассамлайди. Ари уясига ўхшаган, қамақхонасимон ҳаёт тарзида яшаётган Акбарали мингбоши мустақил фикрлай олиш ва иш юритиш қобилиятидан йироқдир. Мирёқубга ўхшаш тадбиркор ва ўзини ўраб олган воқеалардан маълум хулосалар чиқара оладиган даражада ҳам эмас. Мирёқуб эса жамиятда рўй бераётган воқеаларни тез илғаб олади ва унга тез мослашади. Инсонлар билан ўзаро муносабатда ҳам зиддият, келишмовчилик келтириб чиқармайди. Нойиб тўра уни шундай таърифлайди: “Сен худди бир америкаликка ўхшайсан Мирёқуб! – деди тўра. Лекин кўнглингга олма, чакки шу сартия ичида туғилиб қолгансан!” [1.30] “Акбарали мингбошининг белида кумуш камари бўлиб, ёнида кумуш сопли қиличи, , устида зарбоф чопони бўлмаса ҳеч ким амалдор демайди. Оддий кийимда кўрганлар ё оддий бир қишлоқ бойи, ё Еттисув билан алоқаси бор қўйчи, ё бўлмаса яйлов томон билан иш кўрадиган туячи деб ўйлайдилар”.[1.52] Халқнинг миллий онгини, ўз-ўзини англаб бориш жараёнини сўндириш тотолитар тузумнинг характерли белгиларидан бири ҳисобланади. Чўлпон Мингбоши образида фақат бажарувчи, ҳар қандай топшириқни муҳокамасиз, 176 фикрлашсиз амалга оширувчилик хусусиятини мужассамлаган. Унинг миллий ғурурию шахсий ғурури “кумуш камар ва кумуш сопли қилич” олдида ўз аҳамиятини йўқотади. Нойиб тўра Акбаралидаги бу “фазилат”лардан осонликча фойдаланади ва жамият ва миллатнинг фожиасини келтириб чиқаришда воситачилик қилади. Мирёқуб ва Акбарали мингбоши образлари орқали қуллик оламида яшаётган миллатнинг миллий ғурурини сўндиришнинг икки хил таснифини кўрамиз. Кундошлар ўртасидаги можоронинг якуни бўлган Акбарали мингбошининг ўлдирилишидан ҳам сиёсий мақсадда фойдаланади. Чўлпоннинг сўзлари билан айтганда, "кичкина уезд шаҳрининг кичкина ва тор мияли амалдорлари ҳаммаси аскардан етишган "азаматлар" - келишмаган бир тасодифнинг тўрт чакага арзимаган бу қурбонини замоннинг зўр қаҳрамони даражасиги кўтариб юборадилар" [1.15] янги фатҳ этилган ўлкада ва янгигина бўйсунган "ваҳший" халқ орасида жуда яхши ва зийрак сиёсат юргизиб ўша халқ орасидан шундай эслик ва тадбирлик, тожу тахтга нисбатан шундай содиқ ва софдил маъмур етиштирганликларини ўзларини юқори амалдорларга кўрсатмоқ истайди. Ҳар қандай ёлғонга ва алдовга, зўровонликка асосланган тузум ва тузум мафкурасини амалга оширувчи воситалардан бири бўлиб хизмат қиладиган бадиий адабиёт халқ миллий руҳиятини бузилишига олиб келади. Оддий инсоний муносабатларда ҳам сохталикни вужудга келтиради. Натижада соддалик, меҳрибонлик каби хусусиятлар инсон характеридаги камчиликлар сифатида баҳоланади. Чўлпон "Кеча ва кучдуз" романида ўзбек миллатини ўз- ўзини англаши, миллий ғурурнинг тикланиши, миллий онгнинг камол топиши ўз даврида мураккаб чигалликларни келтириб чиқаргани, уни ҳал этиш ниҳоятда заруриятга айланиб қолганлигини таъкидлайди. Ёлғонни чинга айлантириш мустамлакачилик даври адабиётининг асосий хусусияти бўлди. Бу адабиёт инсонга меҳрни эмас, синфий бирликни, синфий бир-бирига 177 муҳаббат қўйишни тарғиб қилди. Адабиётнинг асосий предмети бўлган инсон руҳиятини ўрганиш эса кейинги режага тушиб қолди. Ижодкор яшаган даврда ўз фикрини аниқ-тиниқ баён этиш хавфли бўлганлиги сабабли ҳам ижодкор борлиқни холислик билан тасвирлашдан узоклашади. У давлатнинг ихтиёрида бўлиб, оддий ташвиқотчига айланиб қолди. Бу эса сюжети, мазмуни бир- бирига ўхшаган асарларни вужудга келишига сабаб бўлади. Шакл жиҳатидан шу гуруҳга яқин бўлган Чўлпон романи эса миллий ғурурни уйғотишга интилган дастлабки миллий романлардан бири бўлди. Фойдаланилган aдабиётлар: 1. Чўлпон. Асарлар. Уч жилдлик. 2-жилд. Т., “Чўлпон” нашриёти, 1994. 2. Шарафиддинов О. Халқ бахтининг оташин куйчиси. //Биринчи мўъжиза. - Т.: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979. 3. Karimov N.XX asr adabiyoti manzaralari.T. O‘zbekiston.2008. 4 . XX asr oʼzbek sheʼriyati antologiyasi. T. OʼzME. 2007. "HAYRAT UL-ABROR" DOSTONIDA ASMO'UL-HUSNONING BADIIY TALQINI Siddiqova Umidaxon Sohibjon qizi QDPI O'zbek tili va adabiyoti mutaxassisligi 2-kurs magistranti Mumtoz adabiyotimizga diqqat qaratsak, yaratilgan har bir asarning asosiy qismidan oldin an'anaga muvofiq muqaddima, ya'ni kirish qismi shakllantirilgan bo'ladi. U asarning debochasi, ya'ni boshlanish qismi deb ham ataladi. Navoiyning "Hayrat ul-abror" dostoni muqaddimasi 21 bobdan iborat bo'lib, shundan 1dan 11- bobgacha hamd, na't, munojotni tashkil qiladi. Asarning eng birinchi bobi "Bismillahir rohmanir rohiym" kalimasi sharhiga bag'ishlangan. 2-bobi hamddir. "Hamd (arab. — ulugʻlanish, taʼrif, tavsif, madh) — biror kimsa shaʼniga maqtov sheʼr. Sharq mumtoz adabiyotida Allohni madh etuvchi hamdlar koʻp yaratilgan, ular, odatda, doston muqaddimasining m axsus bobi boʻlgan. Oʻtmishda nasriy asarlar ham qisqacha hamd bilan boshlangan. Shuningdek, qadimgi turkiy, arab va Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling