Иктисодиёт назарияси фани


-мавзу: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

9-мавзуТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ.
10-мавзу: ТАДБИРКОРЛИК КАПИТАЛИ ВА УНИНГ АЙЛАНИШИ.
Режа: 
1. Тадбиркорлдик ва тадбиркорлик тушунчаси.
2. Тадбиркорлик фаолияти шакллари ва вазифалари.
3. Тадбиркорлик капитали ва унинг харакат боскичлари.
4. Тадбиркорилк капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал.
5. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги.
Маълумки, бозор иқтисодиёти мулкчиликни турли шаклларига асосланган тизимдан иборат булиб, у 
ракобатли иқтисодий муносабатлар мажмуасидир. Ракобатда корхона ва фирмалар иштирок этади. худди 
шунингдек ракобатда тадбиркорлар ҳам иштирок этади. тадбиркорлик фаолияти уз мулки хисобидан даромад олади.
Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолияти иқтисодий ресурслар хисобланиб, инсон ресурсларининг 
таркибий кисмини ташкил килади. Биз ушбу мавзуда тадбиркорлик фаолиятининг мохияти, максади ва унинг турли 
шаклларда номоён булишини тушунтирамиз, шунинг билан бирга тадбиркорлик капитали ва унинг харакат килиш 
боскичлари ва ундаги жараёнларни куриб утамиз.
Тадбиркорлик фаолияти жуда узок даврларни уз ичига олади ва иқтисодий фаолиятнинг таркибий кисмидир.
Тадбиркорликнинг асосий тушунчаси XVIII асрда пайдо булган ва “Мулкдор” тушунчасини билдиради.
Гарб адабиётларида тадбиркорлик тушунчасига-фойда олиш, даромад топиш максадида хужалик юритиш 
санъати, ижодкорлик, ташаббуснинг эркин номоён булиши, новаторлик, хавф-хатарга нисбатан тайёр булиш деб 
каралади.
“Тадбиркорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари тугрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунида таърифланишича, тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий 
масъулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш максадида, тахлика билан амалга 
ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
Тадбиркорлик инсонга хос булган меҳнат булиб, фойда олишга йуналтирилган фаолиятдир.
Тадбиркорлик килиш учун мулк эгаси булиши шарт эмас. Бу дегани кобилияти булган, акл-заковатли инсон 
бировларни мулкини ижарага олиб фаолият курстаиши мумкин ёки ссуда олиб иш юритиши мумкин.
Тадбиркор иш бошлашдан аввал бозордаги талабни урганади, ишлаб чиқаришда ресурсларни ва ишчи кучини 
бирлаштиради.
1. 
Тадбиркор ишлаб чиқариш жараёнида ер, сув, капитал ва меҳнат ресурсларини бирлаштиради, максад товар 
ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш оркали фойда олишдир.
2. 
Тадбиркор бизнесни юритиш, фойдани купайтириш максадида карорлар кабул килади.
3. 
Тадбиркор-юкори фойда изидан янги ишлаб чиқариш жорий килади.
4. 
Тадбиркор-бу тахликага борувчи фаолиятдир.
Тадбиркор фаолияти ривожланишнинг шарт-шароитлари куйидагилардан иборат булади: 
Биринчидан, хужалик юритишнинг бирон-бир турини танлаш, ишлаб чиқаришни амалга ошириш, уни 
узгаришларга мослаштириш, маблагларни танлаш, ресурс топиш, махсулот сотиш, уларга бахо белгилаш, фойдани 
тасарруф килиш буйича малъум хукук ва эркинликлар мавжуд булиши керак.


48 
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чикарилган махсулот ва олинган даромадга 
мулкчилик хукукига эга булиши керак.
Учинчидан, хужалик юритиш йулини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш мухитини яратиш лозим.
Туртинчидан, эркин тадбиркорлик, мулкчилик ва узлаштиришнинг турли туман шакллари ва турини такозо 
килади.
Тадбиркор етарли даражада молиявий манбаларга, маълумотга, малакага эга булиши керак, солик имтиёзлари 
берилиши керак.
Тадбиркорликнинг куйидаги шакллари мавжуд: давлат, жамоа, шахсий, хусусий, аралаш ва бошка 
шаклларини курсатиш мумкин.
Купчилик мамлакатларда яратилаётганмиллий даромаднинг 20 фоизидан 50фоизигачаси давлатлар улушига 
тугри келади.
Давлат корхоналарини учта гурухга булиш мумкин: 

бюджет корхоналари

давлат ишлаб чиқариш корхоналари; 

аралаш компаниялар: 
Хужалик мустақиллигига эга булмаган корхоналар бюджет корхоналарини ташкил этади. улар давлатнинг 
маъмурий бошкариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, махкама ёки махаллий уз-узини бошкариш органларига 
бевосита буйсинади, улар олган фойдадан солик туламайди. Барча даромад ва харакатлар давлат бюджет оркали 
утади.
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари-улар мол-мулкка эга булиб, хужалик фаолияти билан бирга давлат 
томонидан белгиланган доирада бошкариш ва тартибга солиш вазифалдарини ҳам бажаради.
Аралаш компаниялар-улар хиссадорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклида ташкил 
килинади. Акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга таалукли булади.
Кооператив тадбиркорлик-жамоа тадбиркорлигининг алохида шаклидир. У жамоа мулкига асосланади.
Аъзолар меҳнатига асосланади. Бу куйидаги белгиларга эгадир: Ишгловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан 
бевосита кушилиши (хусусий мулкчиликда кушилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса давлат воситачи 
хисобланади).
Кооператив аъзоларининг ишлаб чикарши воситаларидан кенг фойдалана олиши, уларнинг ибтидоий 
жихатидан тенг хукуклилиги, жамоанинг уз-узини бошкаришни амалга ошириши; жамоа ва шахсий манфаатларнинг 
уйгунлиги юзага келиши.
Хусусий тадбиркорлик-алохида шахс ёки корхона томонидан ташкил этилади мулк ва ишлаб чиқариш 
натижалари хусусий шаклларига тегишлидир, ишлаб чиқаришда ёлланма меҳнат кулланилади. Республикада 2001 
йилда 63 минг корхоналар хусусий тадбиркорлик билан шугулланадилар. Ялпи ички махсулотнинг 56-60%ини 
ташкил этди, меҳнат билан банд булган ахолини 60-70%и шу корхоналарда хизмат килди.
Хозирча республикада хусусий секторнинг улуши ялпи ички махсулотда 35% ни ахолининг иш билан 
таъминлашда эса 30%ини ташкил килади. (миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т. “Янги аср 
авлоди” 2001 йил) 
Шахсий тадбиркорлик-шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил килиш узи ёки оила аъзолари 
меҳнат асосида амалга ошириладиган фаолиятидир, даромад солиги тулайди. Бу фаолият одатда кичик магазин 
хизмат курсатиш сохасидаги корхоналар, дехкон хужаликлари ҳамда хукукшунос ва хоказолар. Тадбиркорликнинг 
ташкилий-иқтисодий шаклларидан куйидагидларни курсатиш мумкин.
Картел-бир тармок тадбиркорлари уртасидаги нархлар махсулот сотиш бозорлари ишлаб чиқариш хажмида 
уларни улушлари буйича узаро келишиб оладилар.
Синдикат-бир тармок тадбиркорлари томонидан ортикча ракобатни бартараф килиш, баркарор фойда олиш 
максадида махсулот сотишнинг бирлаштирилиши.
Консорциум-тадбирколарнинг йирик молиявий операцияларини (бартараф килиш) биргаликда амалга 
ошириш максадида бирлашуви (масалан, йирик хажмидаги лойихаларни жуда катта микдорда ва узок муддатли 
кредит бериш ёки инвестициялар куйиш).
Концерн-катнашиш тизими оркали корхоналарни назорат килувчи куп тармокли хиссадорлик жамиятидир.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг музим шаклларидан бири хиссадорлик (акционерлик) жамиятларидир.
Бу жамиятда кишилар узларининг меҳнатини, меҳнат куроллари ва бошка ишлаб чиқариш воситалари ҳамда 
пул ресурсларини (капиталлари) бирлаштирилади.
Акция- бу унинг эгаси хиссадорлик жамияти капиталига узининг малъум хиссасини кушганлигига ва унинг 
фойдасидан дивидент шаклида даромад олиш хукуки борлигига гувохлик берувчи кимматли когоздир.
Акция курси. Акциялар махсус товар сифатида сотилади ва сотиб олинади. Шу сабабли бахога эга. Акцияда 
ифодаланган пул суммаси унинг номинал киймати дейилади, акция бозорида сотиладиган бахо акция курси дейилади.
Акция курси куйидагича аникланади: 
Акция курси 
%

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling