Иктисодиёт назарияси фани


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

Потенциал (имконият, салохият) махсулотларни ишлаб чиқаришда кулланилади ва махсулотда ифодаланади
лёкин бу потенциални тула-тукис ифода этмайди, чунки ишлаб чиқариш натижаси потенциалдан фойдаланиш 
даражасига ҳам боғлиқ булади. Юксак потенциал була туриб, жамият оз ёки куп ишлаб чиқариши мумкин.
Потенциал куйидаги турларга булинади: 
1. Эришилган потенциал; 
2. Булгуси потенциал; 
3. Иқтисодий потенциал; 
Амалда ишлатиладиган ва муайян ишлаб чиқариш даражасини- эришилган потенциал дейилади, лёкин 
потенциалнинг ишлатилмаган имкониятларини бидирмайди.
Булгуси потенциал- шу имкониятларини хисобга олган, тула-тукис ишлатиладиган потенциалдир.
Булгуси потенциал ресурслардан максимал даражада масалан, жамият уз ресурсларига таяниб, 5 триллион 
сумлик махсулот яратди. Бу эришилган потенциални билдиради, лёкин бу билан имконият чекланмайди, у кушимча 
равишда яна 0,5 триллион сумлик махсулот олиб, унинг жами микдорини 5,5 триллион сумга утказиши мумкин.


99 
Иқтисодий потенциал- жамият аъзоларининг эхтиёжини кондириш учун ишлатилади. Иқтисодий потенциал 
турт хил унсурдан иборат.
1. Меҳнат потенциали; 
2. Техника- технология потенциали; 
3. Илмий- маърифат потенциали; 
4. Табиий потенциали.
Меҳнат потенциали- жамиятдаги меҳнатга лаёкатли, билим ва малакага, ишлаб чиқариш кобилиятига эга 
булган кишилардир.
Илмий маърифат потенциали- илм-маэрифатга хизмат килувчи моддий ва инсоний ресурслар, фан эришган 
даражадир. Унинг 3 та унсури бор: 
а). Жамланган илмий-маълумотлар, илм-маърифат ахли, илм-маърифатнинг моддий базаси. Бу эса илмий 
кашфиётлар, янги кашфиёт учун хизмат килувчи билимлар мажмуасидан иборат
б. Илмий-педагогик ходимлар ва уларнинг касбий махорати ва билимдонлигини камрайди; 
в). Илм-маърифат ихтиёридаги моддий ресурслар (бинолар, илмий ускуна, жихозлар, илмий асарлар, 
дарсликлар)ни ташкил этади.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling