Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни
Download 141.5 Kb.
|
Эълон. Танлов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олима ва тадқиқотчи аёллар танлови номинациялари
- Талаба қизлар танлови номинациялари
- Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим
АХБОРОТ ХАТИ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015-йил 22-декабрдаги 70-сессиясида 11-февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида расман эълон қилинган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 февралдаги №4-сон баёни асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида хотин-қизлар орасидан янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, улар амалга ошираётган лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши инновацион лойиҳа кўрик” танлов 2023 йил 12 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган. Танловда қатнашиш учун хотин-қизларнинг ҳужжатлари жорий йил 8-апрелгача Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ректорат биноси 14-хонада (Гулнора Махмудова тел: +99897 929-07-10) қуйидаги номинациялар бўйича қабул қилинади Олима ва тадқиқотчи аёллар танлови номинациялари: 1.Энг яхши ихтиро муаллифи; 2.Энг яхши фойдали модел муаллифи; 3.Энг яхши саноат намунаси муаллифи; 4.Энг яхши селекция ютуғи муаллифи; 5.Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси муаллифи; 6.Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) муаллифи; 7.АКТ бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи; 8.Энг яхши ижтимоий лойиҳа муаллифи; 9. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи; 10.Тадқиқотчиларнинг энг жонкуяр устози. Талаба қизлар танлови номинациялари: Энг фаол ихтирочи талаба қиз Энг яхши мақола муаллифи Энг яхши инновацион ғоя (лойиҳа) муаллифи Энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: Танловда қатнашиш ҳақидаги ариза (1-илова); иштирокчининг ўзбек ёки рус тилларидаги маълумотномаси (2- илова); иштирокчининг паспорт нусхаси; Танловга иштирок этиш учун тавсия этиладиган лойиҳа (танлов номинацияси кўрсатилган ҳолда); Танловда топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган илмий мақолалар ва интеллектуал мулк объектлари муҳофаза ҳужжатларининг (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар) рўйхати ва нусхалари илова қилинади; инновацион лойиҳа доирасида яратилган маҳсулотга тааллуқли бўлган диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари; Танловга қўйилган инновацион лойиҳага тегишли, турли ташкилотларда амалиётга татбиқ этилганлиги ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, бажарилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатлар бўлса нусхалари топширилиши керак. Download 141.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling