Ilm-fan va ta’limda innovatsion yondashuvlar, muammolar, taklif va yechimlar


Download 1.59 Mb.
bet35/71
Sana28.02.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1237641
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71
Bog'liq
26-son konf tayyor

Фойдаланилган адабиётлар:


1. Шпенглер О. Закат Европы: Очерки морфологии мировой истории.Т.2. Всемирно-исторические перспективы. -Минск: ООО “Попурри”, 1999. С.49.
86
www.academiascience.uz
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
2. Қаранг: Ўша асар. С. 75-76, 136-137.

  1. Қаранг: Каган М.С.Философия культуры. Санкт Петербург: “Лань”, 1997. С. 34- 48;

  2. Ерасов В.Л.История цивилизаций. Москва: Аспект Пресс, 1999.

  3. Қаранг: Лосев А.Ф. Очерки античной эстетики и мифологии. Москва: “Республика”, 1997. С.234.

  4. Вёрман К. История искусства всехвремен и народов. Искусство ХVI-ХIХ столетий -Москва: АСТ, 2001. С.16.

87
www.academiascience.uz


“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР


Пулатова Дилдора Тургуновна
Ориентал Университети доценти
Ҳорижий давлатларда мактабдан ташқари таълим қўшимча таълим деб юритилиб келинган. Унинг кўп йиллик сермаҳсул тажрибаси жаҳон таълим амалиётида ноёб бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидан ташқари яна Шарқий Европада, Хитойда, Кубада, Вьетнамда, ХХДРида мазкур муассасалар сони сақланиб қолган ва бошқа мамлакатларнинг педагогик ғоялари уларга намуна бўлган.
Мактабдан ташқари таълим тизимининг бошланғич таркиблари Осиё ва Европада яхши ривожланган. Япония таълимида ҳар бир ўқувчи қўшимча машғулотларга қатнашиши керак бўлган. Сабаби мактаб дастурларига киритилмаган жисмоний тарбия, бадиий ижодиёт, миллий санъат турлари айнан шу маскан дастурларига режалаштирилган. Тадқиқот натижаларига кўра Япониялик болалар жаҳон миқёсида математик ва саводхонлик борасида кучли қобилиятга эгалар. Японияда қўшимча таълим орқали дарсларнинг сифатини оширадилар. Миқдорга эмас сифатга аҳамият қаратадилар. Қўшимча таълимнинг математика машғулотини мисол келтирамиз. Машғулот аввалги дарсдаги масалани қандай ечишни билган ёки билмаганларини сўраш билан бошланади. Демак муаммога қандай муносабатда бўлиш ўргатилади. Японлар шундай дейди: “Сиз ўзингиз ўрганган нарсани бошқаларга ҳам ўргатсангиз янги маълумотни 90 фоизини эсда сақлаб қоласиз”. Демак машғулотлар фақатгина ўйинлар орқали ташкил этилади. Шу сабаб дам олишга кам вақт ажратилиб уларни доимий равишда ушлаб туриш муҳим ҳисобланади.
Демак қўшимча таълим мажбурий таълимнинг бир бўғини сифатида фаолият юритади. Мажбурий таълимда ўтилмаган фанлар қўшимча таълимда режалаштирилади. Япониялик мактаб ўқувчиларининг кўпчилиги мактабдан кейин турли хил машғулотларга қатнайди, у ерда улар мактабдаги
88
www.academiascience.uz
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
машғулотларга қараганда кўпроқ нарсани ўрганади. Мактабдан ташқари таълим Японияда жуда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қўшимча таълимга борган ўқувчилар 15 ёшида яхшироқ ишлашга ҳаракат қилади. Шу сабабли қўшимча таълимда болалар қамрови 99 фоизни ташкил этади.
Аксарият Европа давлатларида қизиқишларига кўра клублар мавжуд бўлиб, улар одатда мунисипал фондлар ёки жамоат ва диний ташкилотлар, шунингдек ота-оналарнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Педагогик фаолиятда бундай фаолият турлари одатда “норасмий таълим” (Informal eductaion), муқобил таълим (алтернатив таълим) деб номланади.
Россия таълим тизимида мактабдан ташқари таълим қўшимча таълим деб юритилиб болалар ва ўсмирларга қўшимча махсус ишлаб чиқилган дастурлар асосида таълим берилади. Умумтаълим дастурларида қўшимча таълим бир неча қисмларга бўлинади:

  1. умумий ривожланиш дастурлари.

  2. касбийдан олдинги қўшимча дастурлар.

Касбийдан олдинги дастурлар йўналишларга хос: спорт соҳасида спорт мактабларида амалга оширилади, санъат соҳасида санъат мактабларида, бадиий ва мусиқа мактабларида ташкил этилади ва таълим берилади.
Шунга кўра, болаларнинг боғчасидан то универитетгача бўлган даврида таълимнинг 6 йўналиши бўйича қўшимча умумий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилган:

  1. Табиий –илмий йўналишлар;

  2. Техника йўналиши, жумладан робототехника;

  3. Туризм-ўлкашунослик йўналиши;

  4. Бадиий йўналиш (рақс, тасвирий санъат, мусиқа, адабиёт ва бошқалар);

  5. Ижтимоий-педагогик йўналиш (етакчилик, кўнгилли-ихтиёрий, болалар гуруҳи билаш ишлаш, махсус эхтиёжлилар, соғлиги чекланган), иқтидорли ва истедодли болалар;

89
www.academiascience.uz
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI

  1. Жисмоний-спорт йўналиши (оммавий спорт, умумий жисмоний тайёргарлик, мактаб спорти)

Мактабдан ташқари таълим болалар ва ўсмирлар учун қўшимча таълимдир. Бу таълим тури инсоннинг интеллектуал, маънавий, ахлоқий, жисмоний ва касбий ривожланишга бўлган эхтиёжларини ҳар томонлама қондиришга қаратилганлиги билан бошқа таълим турларидан ажралиб туради. Хорижий давлатларда қўшимча таълим муассасалари болалар ва ўсмирларнинг қўшимча таълим олиши учун ўқув фаолиятини амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияни олган ташкилотдир.
Кўпгина олимлар бу таълим турини қўшимча таълим дастурлари орқали таълим бериш ва тарбиялашнинг мақсадли жараёни деб тушунадилар.
Ҳозирги кунда Россияда Квонториумлар фаолияти ҳам анча ривожланган бўлиб бу бир қатор йўналишларга бўлинади. Кванториумлар ҳақида маълумот берсак. Кванториумлар техник ва табиий илмий фанлар соҳаларида қўшимча таълимни амалга ошириш шаклидир. Шунингдек турли тадқиқот ва муҳандислик соҳаларида: саноат дизайни квантуми, саноат робоквантум, биоквантум, наноквантум, геоквантум, aвтоквантум, aэроквантум, космоквантум, энерджиквантум, IT- квантум, VR/AR- квантум, Data-квантум,
Бу таълим муассасаларининг мақсади Россияда ўқувчи-ёшларнининг интелектуал ривожланишини ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун замонавий инновацион платформалар тизимини яратиш ва ривожлантиришдан иборат.
Бу мақсадга эришиш учун қатор вазифаларни қўйган. Бу вазифалар:

  • илмий интенсив технологияларни ўрганишда ва амалда қўллашда болалар ва ёшларни жалб этиш орқали илмий-техник тизимини яратиш;

  • илмий ва техник ижодда истеъдодлиларни кашф этиш орқали улар учун ижтимоий кўтарилишни яратиш;

  • Россия иқтисодиётининг илмий талабга эга ва юқори технологияли тармоқлари учун мазкур йўналишдаги кадрлар захирасини тайёрлашни таъминлаш;

90
www.academiascience.uz
“ILM-FAN VA TA’LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 26-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI

  • муҳандислик соҳасида болалар учун қўшимча таълим форматини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

  • муҳандислик сохасида иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.




Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling