Илмий кенгаш денов тадбиркорлик ва педагогика институти якубова диларам таджиевна


Download 1.11 Mb.
bet15/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1572456
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Yaqubova Dilaram Tadjiyevna dissertation

III бобга хулосалар
Хулоса қиладиган бўлсак, ўрганилаётган даврда Сурхон воҳасида пахта яккаҳокимлиги узил-кесил қарор топди. Пахтачилик Сурхон воҳасининг асосий тармоғи бўлиб қолди. Пахтачилик соҳасида фан ва техника ютуқларининг кенг қўлланилиши пахта ҳосилдорлигининг ошишига олиб келди. Айниқса, пахта йиғим-теримида машина меҳнатидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этди.
Бу даврда воҳа пахтачилигида асосан ингичка толали пахта етиштиришга ихтисослашиб борди. Негаки, Сурхон воҳасининг иссиқ иқлими ингичка толали пахтани кўплаб етиштиришга имкон берар эди. Шу боис бу соҳада илмий тадқиқот ишларини ўтказиш Марказ томонидан қўллаб-қувватланди. Тажриба станцияларида яратилган янги серҳосил навлар бу соҳани янада тараққий эттирди. Натижада, Сурхондарё вилояти ингичка толали пахта етказиб бериш бўйича республикада биринчи ўринга чиқиб олди.
Аммо пахта монополияси бошқа жиддий муаммоларни юзага келтирди. Буларга ишсизлик, озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги, саноатнинг суст ривожланиши ва бошқаларни киритиш мумкин. Қишлоқ хўжалигида заҳарли кимёвий воситаларнинг ҳаддан ортиқ кўп қўлланилиши экологик вазиятни ёмонлаштириб юборди. Юқумли касалликлар, оналар ва болалар ўртасидаги ўлими кўпайди. Қолаверса, Марказ томонидан белгиланган режани бажариш учун одамлар қаҳратон совуқда пахта теришга чиқартирилди.Бу эса, уларнинг соғлиқларига путур етказди. Шунга қарамай, Марказ пахтакорлар меҳнатига кам ҳақ берарди. Бу ҳам етмагандек, янада кўпроқ пахта етказиб бериш мажбуриятини юклади. Режани бажара олмаганликлари учун маҳаллий раҳбарларимиз қўшиб ёзишга мажбур бўлишди. Иттифоқ томонидан маҳаллий шароитлар ҳисобга олинмай, бир қолипдаги йўл-йўриқлар берилавергани қишлоқдаги барча ишларнингорқага кетишига олиб келди.1983-1988 йилларда бўлиб ўтган «пахта иши», «ўзбеклар иши» жараёни вилоятда ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг оғирлашувига сабаб бўлди. Фақат И.Каримовнинг ҳокимиятга келиши вазиятни бироз юмшади. Пахта монополиясига чек қўйиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун чоралар кўрила бошланди.


Х У Л О С А
Мавзуни тадқиқот сифатида танлашдан мақсад, Сурхон воҳаси мисолида ХХ аср ўзбек халқи тарихида пахтачилик маданиятининг тутган ўрни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинди. Таҳлил жараёнида қуйидаги фикрларга эга бўлинди:
1) Совет ҳукумати марказий саноат корхоналарини пахта хом-ашёси билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантирди. Бунинг учун янги ерларни ўзлаштириш ва уларни сув билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берди. Чунки, Ўзбекистоннинг қулай табиий-географик шароити пахтачиликни ривожлантириш имкониятини берар эди;
2) Сурхон воҳасида замонавий гидротехник иншоотларнинг бунёд этилиши, эски суғориш тизимларининг қайта таъмирланиши ва янги магистрал машина каналларининг қурилиши натижасида ўн минглаб гектар янги очилган ерларни пахта майдонларига айлантириш имконини берди;
3) Сурхон воҳасида янги ерларнинг ўзлаштирилиши пахта етиштиришни комплекс механизациялаш, илғор агротехника қоидалари ва минерал ўғитлардан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратди. Йирик ирригацион-мелиоратив ишларини амалга ошириш натижасида Сурхон-Шеробод воҳаси республиканинг йирик пахтакор ҳудудига айланди;
4) Советлар даврида суғориш тизимининг нотўғри режалаштирилиши туфайли ерларнинг шўрланиши ва ҳосилдорликнинг пасайиши мунтазам кузатилди. Совет ҳукуматинингЎзбекистондагиянги ерларни ўзлаштириш ва суғориш иншоотларини барпо этиш сиёсати ушбу ҳудудларнинг гидрогеологик шароитларини салбий томонга ўзгартириб юборди. Натижада йирик-йирик пахта далаларидасувларнинг сизиб ўтиши боис минераллашган сизот сувларининг сатҳи кескин кўтарилди;
5) Юқорида қайд этилган муаммолардан келиб чиқиб, пахтачиликка мослаштирилган майдонларда шўрланишнинг олдини олиш ва бартараф этиш масаласида илмий тавсияларни ишлаб чиқиш, Совет даврида йўл қўйилган хатоларни тузатиш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишга ёрдам бериш муҳим масалалардан биридир.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling