III БОБ. Сурхон воҳасининг пахтачилик хўжаликларида ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва унинг натижалари..........................................................91
3.1. Сурхон воҳасида 1946-1970 йилларда пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг амалга оширилиши ва унинг натижалари........................................................91
3.2. Турғунлик йилларида Сурхон воҳаси пахтачилигининг ҳолати ва унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга салбий таъсири................................................111
III бобга хулосалар........................................................................................133
Хулоса................................................................................................................................135
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати...............................................137
Иловалар...........................................................................................................................152
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ўзаро интеграциялашувнинг кучайиши натижасида инсониятнинг кундалик эҳтиёжлари ҳисобланган озиқ-овқат ва кийим-кечакка бўлган талабни қондириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Тараққиёт дастури пахта хомашёсини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ҳозирги глобаллашув жараёнида жаҳон мамлакатлари ўртасида стратегик хом ашё бўлган пахтани етиштириш, уни сотиш ва сотиб олиш борасида кескин рақобат юзага келмоқда. Унинг харажатларини камайтирган ҳолда таннархини сақлаб қолиш бугунги куннинг долзарб муаммосига айланди.
Дунёдаги етакчи давлатлар АҚШ, Хитой, Ҳиндистондаги йирик илмий тадқиқот марказлари томонидан янги пахта навлари яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш, жаҳон бозорига сифатли тола етказиб бериш, аҳолини иш билан банд қилиш, қишлоқ хўжалик инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга мамлакатлар ўртасида пахтачилик соҳасида тажриба алмашув ва экологик вазиятни барқарорлаштириш, мутахассислар малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
XX аср 20-80-йилларда совет ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширган пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг сабаблари, унинг моҳияти ва мазмунини илмий таҳлил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ўрганилаётган даврда Сурхон воҳаси аҳолиси ер-сув ислоҳотлари, ялпи жамоалаштириш, оммавий репрессиялар, янги ерларни ўзлаштириш, пахта якка ҳукмронлиги, қишлоқ хўжалигида ғаллачилик, сабзавотчилик ва боғдорчилик улушининг пасайиши, «ўзбеклар иши» каби турли хил ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўз бошидан кечирган эди. «Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида қандай мураккаб даврлар, оғир синовлар бўлганини барчага яхши маълум»1. Бу борада пахтачиликни ривожлантириш жараёнида амалга оширилган ислоҳотлар, маҳаллий аҳоли кўрсатган фидойилик билан бирга оғир меҳнат, қашшоқлик, турли хил касалликлар туфайли кўплаб нобуд бўлиши каби салбий оқибатлар таҳлил этиб бериш тадқиқотнинг заруриятидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4021-сон «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087–сон «Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида», 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633 –сон «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» номли устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |