Илмий кенгаш денов тадбиркорлик ва педагогика институти якубова диларам таджиевна


Download 1.11 Mb.
bet5/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1572456
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Yaqubova Dilaram Tadjiyevna dissertation

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда тарихийлик тамойили асосида қиёсий, хронологик, тизимли ёндошув, муаммовий, географик детерминизим, контекстуал, ретроспектив усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
марказнинг пахта яккаҳокимлигини ўрнатиш жараёнида амалга оширган аграр сиёсати, кадрлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигидаги маданий-маиший ҳаётнинг коммунистик мафкура ғояларига мослаштирилганлиги ва унинг маҳаллий аҳоли ҳаётидаги таъсири Сурхон воҳаси мисолида очиб берилган;
воҳада пахта яккаҳокимлигини ўрнатиш учун совет ҳокимияти томонидан ўтказилган ер-сув ислоҳотлари, жамоалаштириш сиёсати, янги ўзлаштирилган ҳудудларга Фарғона водийси ва Бухоро воҳаси аҳолиси, шунингдек, руслар, украинлар ва яҳудийларнинг мажбурий равишда кўчирилиши, пахтачиликда қишлоқ хўжалик техникасининг қўлланилиши ва техник кадрлар тайёрлашдаги муаммолар кўрсатиб берилган;
Сурхон воҳасида пахтачиликни ривожлантириш мақсадида янги ерларни ўзлаштирилиши, мелиорация ва ирригация ишларининг такомиллаштирилиши ва бу соҳада йўл қўйилган хатоликлар, маҳаллий аҳоли, айниқса, ёш болалар ва аёлларнинг суғориш иншоотларини қуриш ва тозалаш ишларига мажбурий жалб қилиниши ва унинг оғир оқибатлари очиб берилган;
воҳада пахтачиликни ривожлантириш учун кўрилган чора-тадбирлар, колхозларни йириклаштиришдан кўзланган мақсад, пахтакорларнинг оғир ҳаёти ва меҳнат жасоратлари, пахта терим машиналарининг қўлланилиши ва бу соҳадаги муаммолар, иқтисодиётда турғунликнинг юзага келиши, қўшиб ёзишнинг авж олиши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, «ўзбек иши» ва «пахта иши»нинг салбий оқибатлари ёритиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Миллий архиви, вилоят ва туман архивлари ҳужжатлари, тарихий адабиётлар, матбуот ва дала тадқиқотлари асосида тўлдирилган;
бошқа минтақалардан одамларни кўчириб келтирилиши, қишлоқ хўжалик техникасининг ишлатилиши, янги пахта навларининг яратилиши, кимёвий воситалардан фойдаланишнинг салбий оқибатлари, ер унумдорлигининг издан чиқиши, шўрланиш ҳамда ташландиқ ерларнинг кўпайиш сабаблари асослаб берилган;
воҳада пахтачиликни ривожлантириш, кластер хўжаликларини ташкил этиш, экинзорларни суғоришда сув манбаларидан тўғри ва самарали фойдаланиш, пахтачилик билан шуғулланадиган илмий-тадқиқот инстутутлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling