Илмий кенгаш денов тадбиркорлик ва педагогика институти якубова диларам таджиевна


Download 1.11 Mb.
bet9/23
Sana18.06.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1572456
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Yaqubova Dilaram Tadjiyevna dissertation

I бобга хулосалар
Хулоса қиладиган бўлсак, совет давлати Сурхон воҳасида пахта монополиясини ўрнатиш учун барча чораларни кўрди. Бунда аввало ер-сув ислоҳотларини, сўнгра ялпи жамоалаштириш сингари ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиб, бутун ер-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини ўз қўлига олди. Колхозга кирган деҳқонлар давлат томонидан белгилаб берилган барча мажбуриятларни бажаришга маҳкум этилдилар. Совет давлати колхозлардан ўзи учун зарур бўлган пахта ва бошқа хом ашёларни арзон ва кўп миқдорда олиб кета бошлади. Ушбу сиёсатга қарши чиққанларга нисбатан аёвсиз репрессив чоралар кўрилди. Ўзига тўқ, йирик ва бой хўжаликлар тугатилиб, «қулоқ» қилинди. Ваҳоланки, қулоқ қилинган деҳқонлар аслида қишлоқ хўжалик ишларини яхши биладиган кишилар эди. Қулоқлаштирилган кишилар турли ўлкалардаги махсус ташкил этилган қулоқ посёлкаларига сургун қилиндилар. Бу посёлкаларда улар жуда оғир шароитларидамеҳнат қилдилар. Афсуски, уларнинг кўпчилиги қийинчиликларга дош бера олмай ҳалок бўлишди.
Бундан ташқари, совет давлати ўлкада пахтачиликни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришга киришди. Воҳа ҳудудида машина трактор станциялари ташкил этилди. Пахтачилик соҳасига илм-фан ютуқлари кенг қўлланила бошланди. Воҳада ингичка толали пахта етиштириш йўлга қўйилди. Амалга оширилган ишлар пахта ҳосилдорлиги ошишига олиб келди. Сурхон воҳаси ингичка толали пахта етиштириладиган йирик базага айланди.
Воҳадаги унумдор ерларни ўзлаштириш учун Фарғона водийсидан аҳолини кўчириб келиш сиёсати амалга оширилди. Улар билан бирга воҳанинг тоғли қисмида яшовчи аҳоли ҳам янги ўзлаштирилган ҳудудларга кўчирилди. Сурхон воҳасининг кўчманчи аҳолисини ўтроқлаштириш учун барча чоралар кўрилди. Бу ҳам воҳа пахтачилик тараққиётида ижобий роль ўйнади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида иш кучи, қишлоқ хўжалик техникалари, минерал ўғитлар ва иш ҳайвонлари етишмаслигига қарамай, воҳа аҳолиси матонат билан меҳнат қилдилар. Фронтга кетган эркаклар ўрнини аёллар, болалар ва қариялар эгаллашди. Уларнинг кучи билан фронт учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан, пахта хом ашёси етказиб берилди. Пахтага бўлган эҳтиёж юқорилиги инобатга олиниб, тоғли ҳудудларда ҳам ингичка толали пахта экиш йўлга қўйилди.
Уруш тугагач, тоғ қишлоқларида яшовчи аҳоли янги ўзлаштирилаётган чўл зонасига оммавий ва мажбурий равишда кўчирилади. Бу билан асрлар давомида шаклланиб келган деҳқончилик маданиятига путур етди. Боғдорчилик, чорвачилик, сабзавотчилик тармоқларига жиддий зарар етказилди.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling