Илмий кенгаш денов тадбиркорлик ва педагогика институти якубова диларам таджиевна
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 1.11 Mb.
|
Yaqubova Dilaram Tadjiyevna dissertation
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўзбекистонда пахта якка ҳокимлигининг ўрнатилиши ва унинг натижалари 1930-1990 йилларда Сурхон воҳаси мисолида тадқиқ этиш Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги, Сурхондарё вилояти ва туманлардаги архивларнинг тарихий манбаларига асослангани, шунингдек, мавзу бўйича асосий натижалар республика ва хорижий илмий нашрларда, конференцияларда кенг муҳокама қилинганлиги, амалий натижаларнинг эса ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши ва унинг натижалари 1930-1990 йилларда Сурхон воҳаси мисолида даврнинг ҳолати ва муаммоларига оид назарий-методологик хулосаларни мукаммаллаштириши билан изоҳланади; Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти эса, олий таълим муассасаларида Ўзбекистонда пахтачилик тарихига доир махсус курсларни ташкил этиш, илмий-амалий лойиҳаларнинг бажарилиши ва фундаментал асарлар яратилишига хизмат қилиши билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши ва унинг натижалари 1930-1990 йилларда Сурхон воҳаси мисоли бўйича олиб борилган тадқиқот иши асосида: Сурхон воҳаси мисолида пахтачиликни ривожлантириш мақсадида Фарғона, Самарқанд ва Қарши минтақалардан аҳолини мажбурий кўчириб келтириш сабаблари, маҳаллий мутахассисларга муносабат каби манбалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи» фондидан, шунингдек, Термиз давлат университети тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси музейи» экспозициясининг «Советлар ҳокимияти даври» номли бўлимини яратишда тадқиқот маълумотларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2020 йилнинг 15 июндаги 49-сон маълумотномаси). Натижада, архив ҳужжатларининг нусхалари, сургун қилинганлар, кўчирилганлар, «пахта иши» бўйича ноҳақ айбланганларнинг фотосуратлари ва шахсий ҳужжатлари, шунингдек, оғзаки тарих материаллари экспозициянинг янада қизиқарли бўлишида муҳим аҳамият касб этган; собиқ совет даврида пахтачилик билан боғлиқ жамоалаштириш, сургун, кўчириш ва «янги ерларни ўзлаштириш», «пахта ҳосилдорлигини кескин ошириш», бошқа экинларни кескин камайтириш каби манбалардан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманларда, мутахассислар малакасини ошириш ва ҳисоботларни таққослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 8 июлдаги 05/020/2078-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган қўлланма ва рисолалар тайёрлаш ҳамда турли тадбирларни ўтказишда намуна бўлиб хизмат қилган. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling