Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Б.Б.Иманов, А.И.Авазбоев, А.И.Воробьёв, К.Давлатов, Р.Г.Исянов, И.Каримов, Н.А.Муслимов, О.Магдиев, П.Т.Мазгумов, У.Н.Нишоналиев, Ж.Рамизов, Ў.Қ.Толипов, А.Р.Ходжабоев, Э.Т.Чориев, Ш.С.Шарипов, Н.Ш.Шодиев, - О.А.Қўйсиновлар меҳнат таълимида политехник тайёргарликнинг умумназарий ва методологик муаммолари, мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда техник-ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, касбий қизиқишларини аниқлаш каби муаммоларни тадқиқ этиб, айни соҳа ривожига ҳисса қўшдилар.Таълим жараёнини ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш муаммолари А.Абдуқодиров, Г.Асилова У.Бегимкулов, С.Булатов, М.Мамаражабов, Д.Маматов, Н.Тайлақов, Г.Эргашевалар томонидан тадқиқ қилинган.
- П.Р.Атутов, П.Н.Андрианов, Л.B.Байбородова, С.Я.Батышев, В.А.Кальней, Е.А.Климов, С.Е.Матупшин, Э.Д.Новожилов, М.Скаткин, Л.Н.Серебренников, С.Шацкийлар умумий ўрта таълимнинг компоненти сифатида ўқувчиларни меҳнатга ва касб эгаллаш тайёрлаш, технологик компетенцияларни шакллантириш ғоясини жорий этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва методик таъминотини таъминлаш бўйича тадқиқот ишларини олиб борган.
- Хорижий давлатларда технологик таълим мазмунини замонавийлаштириш, умумтехника фанларини ўқитиш ва уни жамиятдаги ижтимоий ўзгаришларга мослаштириш масалалари A.Pecchi, D.Bell, D.Medous, P.Kuusi, E.Toffler, J.Masuda ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган.
- Тадқиқотнинг мақсади
- умумтехника фанларини ўқитишда масалалар ечишнинг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш ва уни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
- Вазифалари:
- умумтехника фанларини ўқитишда масалалар ечишнинг фалсафий, педагогик-психологик мезонларини таҳлил этиш;
- масалалар ечишнинг ўрни ва аҳамиятини ёритиб бериш асосида материаллар қаршилиги фанини ўқитиш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаштириш;
- масалалар ечишнинг ўрни ва аҳамиятини ёритиб бериш асосида материаллар қаршилиги фанини ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш технологиясини такомиллаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |