Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
116 
Ижодкорликнинг ривожланиши учун назорат шакллари хилма-хил бўлиши мумкин ва 
бўлиши керак: ѐзма иш, тест синовлари, суҳбатлар, имтиҳонлар, фанлараро тадқиқотларни олиб 
борилишини таъминлаш, уларнинг ҳажми, тўлиқлиги, изчиллиги, барқарорлиги, инструменталлиги 
(фойдаланиш қобилияти), билим ва кўникмаларнинг чуқурлигини баҳолаш керак. 
Талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштириш ўқув жараѐнининг ижодий даражасини 
оширишнинг муҳим омили бўлиб, у бир қатор ўзаро боғлиқ вазифаларни амалга ошириш орқали 
ифода этилади; 
- талабаларнинг фаоллигини ва билиш жараѐнига қизиқишини ошириш, ўрганиш ва 
ижодкорликка шахсий қизиқиш, янги билим олиш ва мустақил излашга бўлган эҳтиѐжни 
шакллантириш, фаоллик ва ташаббуснинг намоѐн бўлишини рағбатлантириш, барқарор ижобий 
мотивацияни шакллантириш. когнитив, тадқиқот ва ижодий фаолият учун, ижодий ўзини ўзи 
англаш ва ўзини-ўзи такомиллаштиришга бўлган эҳтиѐжни ривожлантириш, далиллар базасини 
ишлаб чиқишда мустақилликка одатланиш; 
- талабаларни ижодий фаолиятнинг барча турларига фаол жалб қилиш учун ижтимоий шарт-
шароит яратиш, билимларни амалиѐтда қўллаш имкониятларини таркиб топтириш, кўп тармоқли 
тадқиқот ва илмий ишларга жалб этиш, илмий ишларда ташаббускорлик кўрсатишни таъминлаш; 
- талабаларнинг ижодий тадқиқот жамоаларида ўзини ўзи ташкил этиш кўникмалари ва 
механизмларини ривожлантиришни таъминлаш билан амалга оширилади. 
Олий таълим тизимида таҳсил олаѐтган талабаларни амалиѐтга яқинлаштириш, назарий 
билимлар билан реал, кундалик амалий ҳаѐт ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш инновацион 
ижодий ѐндошувнинг самарали жиҳатларини белгилайди. Биринчидан, билимларни амалий ташкил 
этиш, ҳар бир талабага ўзлигини англаш, тушунишни ўргатиш ҳаѐтий муаммоларни ҳал қилишни 
тасаввур қилиш имкониятини беради. Иккинчидан, олинган билимлар билан реал, амалий ҳаѐт 
ўртасида чуқур мазмунли алоқалар ўрнатишга ундайди. Учинчидан, ижодий фаолиятнинг энг 
умумлаштирилган, муҳим усулларини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш, универсал ижодий услубга 
бирлаштирилган, турли хил ҳаѐтни, шу жумладан когнитив, қарама-қаршилик ва зиддиятларни 
самарали ҳал қилиш учун кўникма ва қобилиятларни сингдириш, олинган билимларни узатиш 
имкониятини ошириш ва уларни ҳар қандай янги ва нотаниш шароитларга қўллаш имкониятини 
яратади. Тўртинчидан, талабаларнинг амалий кўникмаларни, шунингдек, ақлий ҳужум, фокусли 
объектлар усули (бошқа объектлар ѐки уларнинг хусусиятлари билан ассоциатив алоқаларни 
ўрнатишга асосланган объектнинг янги ғоялари ва хусусиятларини излаш усули) каби ўзига хос 
эвристик воситалар ва усулларни эгаллашни такомиллаштиради. Бешинчидан, талабаларларда 
мониторинг ва таҳлилий тадқиқотлар асосида масъулиятли танлаш, мустақил самарали қарор қабул 
қилиш қобилиятини шакллантиради. Олтинчидан, энг янги ахборот технологиялари ва техник ўқув 
воситаларини қўллаш, интернетдан кенг ва самарали фойдаланиш, масофавий таълим тизимини 
кенг жорий этиш, аудио ва видео ускуналардан фойдаланиш, онлайн курслардан фойдаланишни 
ривожлантиради. Ушбу кўрсаткичлар асосида таълим жараѐнининг барча иштирокчиларини 
муваффақиятли фаолиятини зарур шарти сифатида кўриб чиқилиши керак. Шунингдек, 
талабаларнинг чидамлилигини, ҳиссий мувозанатини, ақлий барқарорлигини, соғлом турмуш 
тарзини олиб бориш қобилиятини шакллантириш лозим. 
Ҳар бир таълим тури маълум мотивацион омиллар, яъни: интеллектуал ривожланишга бўлган 
эҳтиѐж, индивидуал қобилиятларни рўѐбга чиқариш, мутахассислар билан мулоқотни бойитиш, 
касбий амбициялар, замонавий касбий фаолият билим ва кўникмаларига бўлган эҳтиѐж кабиларга 
асосланади.
Ижодкорликнинг ижтимоий-психологик жиҳати масаланинг моҳиятини идентификациялаш 
унинг намоѐн бўлишини ижтимоий- муҳитда ҳис қилишдан бошланади. Ижодий инновацион ҳис-
туйғу жараѐнлар ва ҳодисаларнинг янги объектлари, алоқалари, боғлиқликлари ва қонуниятларини 
очиб беради. Ҳис-туйғу янги мазмун ѐки моҳиятни билишни хотирада мустаҳкамлайди. Бундан 
ташқари, индивидуал фикрлаш жараѐнида янги ижодий билимлар ривожлантиради. Ижодий 
қобилиятларни очиб беришнинг психологик жиҳати хаѐлот, ақл-заковат, зукколик, ўз-ўзини 
ўрганиш ва ижодий инновацияларни ривожлантиришда тажриба тўплаш учун жуда муҳимдир. 
Ижодий инновацион олий таълим инновацион синергияни оширади [4-18]. Биринчидан, 
ижодий фаолият учун ижодий кадрлар тайѐрлашнинг илмий ва таълим синергияси. Иккинчидан, 
соғлом турмушнинг иқтисодий барқарорлигига эришишнинг ижтимоий-иқтисодий синергияси. 
Учинчидан, иқтисодий муҳитни ривожлантиришда молиявий ва ташкилий синергия. Тўртинчидан, 
илмий-техникавий, технологик, ишлаб чиқариш, сармоявий ва кадрлар салоҳиятини 
ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда интеграция жараѐнларининг лойиҳа-инновацион 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling