Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
192 
мутахассисликларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ўқув режалари ва дастурлари мазмуни 
ҳамда мутахассислик фанлари бўйича соатлар тақсимотини кадрлар буюртмачилари билан 
ҳамкорликда фан ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари асосида шакллантириш» бўйича муҳим 
вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлашда умумий ўрта таълим 
мактабларининг бўлғуси педагогларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг ижтимоий-
психологик хусусиятлари юзасидан психология мутахассисларининг амалий ечимлар топишга 
йўналтирмоқда.
Олий таълим тизими жараѐнининг ҳар бир босқичида ўспирин ѐшларнинг таълим олиши 
билан биргаликда, уларда касбий билим-кўникмаларнинг шаклланиш жараѐни ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, бўлажак педагог мутахассисларнинг ўз устида ишлаши 
учун етарлича шарт-шароитларнинг мавжудлиги, уларнинг келгуси таълим даргоҳларига кириб 
борганида касбий қийинчиликларни тез ва осон енгиши ва ўзлаштиришига замин яратиб беради. Бу 
эса, ўз навбатида талабаларнинг таълим жараѐнидаги ўқитиладиган фанларни пухта ўзлаштириши 
ва ўз устида кўпроқ ишлишини талаб қилади. Албатта, бу каби сифатларнинг шаклланишига 
талабалардаги ижтимоий-психологик хусусиятлар ѐрдам беради. Ўз устида ишлаш фаолиятини 
бўлғуси педагог ҳодимларда психологик жиҳатдан тадқиқ қилиш бугунги кун таълим тизимидаги 
енг долзарб муаммолардан бири саналади. Ўз устида ишлаш фаолиятини психологик жиҳатдан 
тизимли равишда таҳлил қилинган назарий манбалар, шу мавзу доирасида амалга оширилган узоқ 
хориж ва қўшма штатлардаги тадқиқотларда ўрганилганлиги, психологиянинг кенг тармоқларидан 
саналган умумий психология, дифференциал психология, психодиагностика, ижтимоий психология, 
амалий психология ва ривожланиш психологияси каби йўналишларини янги назарий хулосалар 
билан ривожлантиради. Ўспирин талабаларда ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг 
психологик хусусиятлари ва уни амалиѐтда қўллашнинг ижтимоий-психологик нуқтаи-назардан 
тадқиқ этилишига ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашни 
олий таълим муассасалари талабаларида ўрганиш билан бир қаторда, онтогенез ва дифференциал-
психологик жиҳатдан ўспиринлик давридаги талабалар мисолида ўрганиш шу мавзу бўйича 
мамлакатимизда амалга оширилаѐтган илмий тадқиқот ишларига ѐрдамчи илмий-амалий тадқиқот 
вазифасини ўташи мумкин. Ўтказилган тадқиқот жараѐнидан ўспирин ѐшдаги талабаларни бўлғуси 
халқ таълим муассасаларига педагог ҳодим сифатида тайѐрлаш, уларда келгуси касбий фаолиятга 
кириб борганда ўз устида тинмасдан касбий иш фаолиятини мукаммал ўзлаштириш, маънавий 
билимларини шакллантириш, касбий қийинчиликларни осонлик билан енгиши, мактаб 
ўқувчиларига тўғри йўналишда ахборотлар ва билимларни етказиш ва конструктив билимларни 
ривожлантиришда психологик хусусиятларнинг ўрни қандай кечаѐтганлигини эътиборга олиш 
мумкин. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling