Ilmiy jurnal
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар. Психологларнинг эътироф этишларича,
бошқа одам қанчалик аҳамиятли бўлса, унга бўлган муносабат шунча узоқ давом этади, яъни яхши оиланинг энг кучли ва содиқ асоси - эр-хотинларнинг маънавий бирлиги, уларнинг бир-бирига бўлган эътибори ва қалбидаги илиқликдир. Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат-эҳтиром, мехр- https://buxdu.uz № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL 198 муҳаббат, ишонч ва садоқат, иззат-икром, хамфикрлилик ва муносабатларнинг самимийлиги оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг энг мухим асослари бўлиб хизмат қилади. Хар бир миллатнинг тарихан шаклланган оилавий хаѐти, турмуш тарзи бор. Оилавий турмушда эр билан хотиннинг вазифаси ва бурчларига оид қадриятлар мавжуд. Эр ѐки хотиннинг мазкур қадриятларни етарли даражада ўзлаштириши улар орасидаги ўзаро хурмат, садоқат ва ишончнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайди. [4, С. 226] Жамият тараққиѐтининг турли даврларида оила масаласи олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Жумладан, шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари - Абу Наср Фаробий, Абу Райцон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Амир Темур, Алишер Навоий, Ахмад Дониш, Абай Цунанбаев, Ризоуддин ибн Фахруддин, Абдурауф Фитрат ва бошцаларнинг асарларидаги оила-никох муносабатлари, оиладаги шахслараро муносабатлар, ота-онанинг вазифалари, фарзандлар бурчи хақида ғоятда ибратли маслаҳат ва ўгитлар баѐн этилган. [2, Б 64-72] Дархақиқат, XX аср Туркистон жадидчилик харакатининг улкан намояндаларидан бири Абдурауф Фитрат оила масаласига ва унинг жамият хаѐтидаги тутган ўрнига алоҳида эътибор каратади. Алломанинг «Оила ѐки оила бошқариш тартиблари» асарида оила қуриш заруратидан тортиб, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, ота-она, фарзандларнинг хуқуқ ва бурчлари, фарзанд тарбияси хақидаги қарашлари чуқур ѐритиб берилган. Донишманд мазкур асарда уйланиш ва булажак эр-хотин, биринчи навбатда, нималарга ахамият бериши лозимлиги хақида қимматли фикрларини илгари суради. Адибнинг «Оила» асарида эса уйланмок зарур бўлганда қандай хотинни танлаш лозимлиги, махр ва тўй қандай бўлиши кераклиги, эр-хотиннинг қандай яшамоқликлари, ота-онанинг хақ-хуқуқлари ва қизларнинг илм олишлари хусусидаги қимматли фикрлари алоҳида аҳамиятга эга.[3, б.112] XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг бошида яшаб ижод этган татар олими Ризоуддин ибн Фахруддиннинг «Оила» асарида одоб-ахлоқ, оила ва никох, оиладаги ўзаро муносабатлар, ота- онанинг вазифалари, фарзандлар бурчи, бола тарбиясидаги аѐлнинг роли, аѐлларнинг умумий вазифаси, уйлантиришда ота-онанинг вазифалари хусусида ғоятда ибратли маслахатлар ва йўл- йўриқлар келтирилган. Олим мазкур асарда уйланиш ва хотинлар вазифаси борасида қуйидагиларни таъкидлайди: «... уйланиш масаласини ислом шариати буюк нарсалардан деб билиб, оила тузишни мамлакат ташкил килиш кадар керакли хисоблаб, бу борада бир қанча низомлар хам чиққанлиги маълум. Оила учун чиққан низомларни, бир кунмас бир кун келиб, вақти етганда амал этувчилар ўз оилаларини кўркам равишда тузар ва нихоят, ушбу кичкина мамлакатни идора қила олурлар. Шу сабабдан, кўпми-озми суражак умрларини рохат билан кечиришар ва умрларидан қолган саноқли соатлари барокатли булур» деб таъкидлаган. [5, б.64] Жамиятдаги глобал ўзгаришлар, компьютер технологияларининг кенг ривожланиши, турли ахборотлар кўламининг ортиб бораѐтганлиги шубҳасиз инсонларнинг ҳаѐтига, ўзаро муносабатларига жоиз бўлса уларнинг тақдирига хам таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, тинч оилалар қатори нотинч оилалар сони ҳам ортмоқда. Оилаларда турли келишмовчиликлар авж олаѐтганлиги, уларнинг орқасидан турли нохушликлар, жиноятлар содир этилаѐтганлиги хеч кимга сир эмас. Бу каби холатлар оила тинчлигининг бузилишига сабаб бўлаѐтган омилларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, бартараф этиш чораларини кўришни талаб этмоқда. Ёш оилаларда оилавий хаѐтнинг дастлабки йилларида муомаланинг индивидуал стереотиплари шаклланади, қадриятлар тизими мослаштирилади, умумий хулқ-атвор йўналишлари ишлаб чиқилади. Айнан шу даврда эр-хотинларнинг ўзаро мослашуви, уларнинг ҳар иккалаларини хам қониқтирадиган ўзаро муносабатлар типини излаш юз беради. Янги келин-куѐвлар бир- бирларидан кўп нарса кутадилар. Кўпгина жуфтликлар оиладаги эркак ва аѐл ўртасидаги роллар тақсимоти хақида аник тасаввурга эга бўладилар. Айни шу даврда, юқоридаги жараѐнлар орқали эр- ҳотин муносабатлари шаклланади. Бунда албатта турмуш қурган йигит ва қизнинг ҳарактери, хулқ- атвори, муомала маданияти, шахсий фазилаттлари ўзаро муносабатлар характерини белгилаб беради. Агар ѐшлардан бири ѐки иккисининг хулқида деструкция мавжуд бўлса, оилавий муносабатлар деструкциясига олиб келиши мумкин. Деструкция атамаси лотинча ― destructio‖ сўзидан олинган бўлиб, ниманингдир бузилиши, вайрон бўлиши кабиларни англатади. Психологияда деструкция шахснинг ўз ўзига, бошқаларга ва ташқи оламга бузғунчилик муносабатини билдиради. Деструкция шахс хусусияти сифатида, оилада ўзини намоѐн эта олмаслик туфайли ички энергиянинг ташқарига чиқиш имкони бўлмаганда ривожланади. Шу нуқтаи назардан деструкйияни шахснинг ўз ўзини намоѐн этишидаги тўсиқлар натижаси сифатида қараш мумкин. Деструкция муаммоси у ѐки бу йўналишда бир қатор фан ва https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling