Ilmiy jurnal


“Ўзгаришини хоҳлайман” машқи


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

“Ўзгаришини хоҳлайман” машқи 
Машқнинг мақсади. Деструктивлик хос бўлган шахс ўз хулқининг мотивациясини англаш ва 
муаммо ечимни топишга йўналтириш. 
Машқнинг бориши. Машқ икки босқичдан иборат.
Биринчи боқич: Тренинг гуруҳи аъзоларига тренер томонидан олдиндан тайѐрлаб қўйилган 
махсус бланк тақатилади. Махсус бланкда оилавий муносабатларида нималар ўзгаршини 
хохлашини ва унинг сабабларини ѐзиш сўралади. 
№ 
Оилавий муносабатларингизда нималар 
ўзгаришини хоҳлашингизни кўрсатинг. 
Сабабини ѐзинг 


Иккинчи босқич: Тренинг аъзоларининг оилавий муносабатларида ўзгаришини хохлаган 
вазиятларини таҳлил қилинади. Шунлан сўнг тренинг аъзоларига кўрсатиб ўтган вазиятлардан 
қайсиларини ўз имкониятларига таяниб ўзгартира олишлари ѐки уни шундайлигича қабул қила 
олишлари мумкинлигин ўйлаб кўриш сўралади. Навбат билан иштирокчиларга ўз фикрларини 
билдиришлари учун сўз берилади. 
Кутиладиган натижа: Иштирокчиларнинг оилавий муносабатларидаги муаммоларини 
англашга ва уларга нисбатан позитив муносабат шаклланади. 
Энг муҳими оилавий муносабатлар деструкциясини бартараф этишга қаратилган тренинг 
дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни психопрофилактик ва коррекцион мақсадларда қўллаш 
орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. 
“Тўғрисини танлаймиз” машқи 
Машқнинг мақсади. Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси билан боғлик муносабатларидаги 
деструкция сабабларини англаш ва конструктив ечимни танлашга ўрганиш. 
https://buxdu.uz


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
200 
Машқнинг бориши. Гуруҳ аъзолари жуфтликларга бўлинадилар. Уларнинг бири она 
иккинчилари она ролидан туриб оилада фарзанд тарбияси билан боғлик муносабатларидаги 
деструкцияга сабаб бўлувчи 2 тадан вазият ва унинг ечими бўйича конструктив ва деструктив 
муносабат вариантлари ва уларнинг ечимининг харитасини тузиб уни қоғозга ѐзадилар. 
Жуфтликлар бир бирларига қоғозларини алмашадилар ва шерикларига вазиятнинг қайси ечимини 
танлаганларида муносабатлар қандай тус олишини тавсифлайдилар ва тўғри деб хисоблаган 
вариантини танлайдилар. Шериги маъқуллаши ѐки рад этиши мумкин. Жараѐн шериклар охирги 
тўғри деб ҳисоблаган ечимни танлагунларича давом этади. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling