Ilmiy jurnal


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Кутиладиган натижа. Тренинг гуруҳи аъзолари ота-онанинг фарзанд тарбияси билан боғлик 
муносабатларидаги деструкция сабабларини англаш ва конструктив ечимни танлашга ўрганадилар. 
 “Турмуш ўртоғим билан муносабатим” машқи 
Машқнинг мақсади. Оилада эр-хотин муносабатларидаги деструкция сабабларини англаш 
ва конструктив ечимни танлашга ўрганиш. 
Машқнинг бориши. Гуруҳ аъзолари жуфтликларга бўлинадилар. Уларнинг бири ―Эр‖ 
иккинчилари ―Хотин‖ ролидан туриб оилада эр-хотин билан боғлик муносабатлардаги 
деструкцияга сабаб бўлувчи 3 тадан вазият ва унинг ечими бўйича конструктив ва деструктив 
муносабат вариантлари ва уларнинг ечими харитасини тузиб қоғозга ѐзади. ―Эр‖ ва ―Хотин‖ 
ролидагилар бир бирларига қоғозларини алмашадилар ва шерикларига вазиятнинг қайси ечимини 
танлаганларида ―Эр‖ ва ―Хотин‖ ўртасидаги муносабатлар қандай тус олишини тавсифлайдилар ва 
тўғри вариантни танлайдилар. Шериги маъқуллаши ѐки рад этиши мумкин. Жараѐн шериклар 
охирги тўғри деб ҳисоблаган ечимни танлагунларича давом этади. 
Кутиладиган натижа. Тренинг гуруҳи аъзолари оилада эр-хотин муносабатларидаги 
деструкция сабабларини англаш ва конструктив ечимни танлашга ўрганадилар. 
““Мен”- “Эр”, Сен –“Хотин”” машқи 
Машқнинг мақсади. Оилада ―Эр‖ ва ―Хотин‖ ролини тўғри идрок қилиш ва ижобий 
установкаларни шакллантиришдан иборат. 
Машқнинг бориши. Гуруҳ аъзолари айлана бўлиб туриб оладилар. Тренер ўзбек оилаларида 
―Эр‖ ва ―Хотин‖ роли ва айрим эр-хотинларнинг ―Эр‖ ва ―Хотин‖ ролини нотўғри идрок қилиши ва 
салбий установкаларнинг шаклланганлиги холатлари хусусида маълумотларни баѐн қилади.
Шундан сўнг иштирокчилардан бири ўртага чиқиб, мазкур холатларга нисбатан ўзининг 
шахсий позициясини билдиради. Қолган иштирокчилар унинг позициясини маъқулласа ―ўнг 
қўлларини кўтариб‖, қаршилик билдирсалар ―чап қўлларини кўтариб‖ муносабат билдирадилар. 
Тренер ҳар бир иштирокчи позициясини маъқуллаш ва қаршиликларни рўйхатга олиб боради. 
Худди шу тарзда ҳар бир иштирокчи ўз позициясини билдиради ва иштирокчиларнинг 
муносабатлари таҳлил қилиб борилади. Машқ охирида алоҳида иштирокчилар позицияларининг 
гуруҳ томонидан маъқулланиши ва қаршиликлари статистикаси эълон қилинади. Энг кўп 
маъқулланган ва энг кўп қаршилик билдирилган позиция муҳокама қилинади. 

Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling